Пенсионерман, ёлғиз яшайман.
Саломатлигимни тиклаш учун санаторийга бепул йўлланма олишим мумкинми?
– Бепул йўлланмалар қуйидагиларга берилади:
1) ҳар йили навбат асосида:
• уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
• республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
• Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
• ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;
• ёлғиз кексаларга;
2) 2 йилда бир маротаба навбат асосида:
• уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
• ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
• I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
3) санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба – ёшга доир пенсионерлар (2356-сон Йўриқноманинг 4-б.).