Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 49 / Божхона

Ёзувчи билан юзма-юз

 

Давлат божхона қўмитасида бўлиб ўтган навбатдаги маънавий-маърифий тадбирда Қўмита шахсий таркиби вакиллари Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев билан учрашишди. Ижодий учрашув давомида ёзувчи мамлакатимизда мустақиллик йилларида болалар адабиётини ривожлантириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди.

 

Ёзувчи ижод аҳлидан болалар қалбига чуқурроқ кириб бориш, уларнинг оламида ҳар кун, ҳар дақиқа ўзгаришлар, янгиланишлар содир бўлаётганини ҳис қилишлари талаб этилишини қайд этди.

Дарҳақиқат, инсонда китобга, адабиётга меҳр болалигидан бошланади. Чунки китоб билан дўст тутинган боладан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди. Шундай экан, болалар учун ёзилган адабиётларнинг савияси албатта юқори бўлиши шарт!

Бу борада ижодий учрашувга ташриф буюрган бу галги меҳмоннинг тажрибаси жуда катта. Салкам 60 йиллик ёзувчилик ва журналистик фаолияти давомида Худойберди Тўхтабоевнинг номи ижодий машаққатлар маҳсули бўлмиш қисса ва романлари орқали дунёнинг олис-олис бурчакларигача етиб борган. Жаҳоннинг жуда кўп тилларига таржима қилинган биргина «Сариқ девни миниб» романи ўзбек болалар адабиётининг уфқини сезиларли даражада кенгайтирди. Унинг асарлари рус, инглиз, немис тилларига таржима қилинган.

Болаларни китоб мутолаасига чорлаш ва қизиқтириш ҳам аслида хайрли ва эзгу иш ҳисобланади. Бу борада яқиндагина юртимизда Ўзбекистон болалари ва ўсмирларининг «Болалар адабиёти» адабий-бадиий журналининг таъсис этилиши навбатдаги муҳим қадам бўлди.

Таъкидлаш жоизки, божхона органларида ҳам ходимларнинг фарзандларини китобга, адабиётга қизиқтириш, уларни республикамизда чоп этилаётган энг сўнгги болалар адабиётидан воқиф этиб бориш учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, Давлат божхона қўмитасининг Ахборот-кутубхонасида болалар адабиётлари учун китоб жавонлари ташкил қилиниб, доимий янгилаб борилмоқда.

Учрашув давомида божхоначилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.


 

Прочитано: 2453 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика