Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 49 / Божхона

Психотроп воситаларни олиб ўтиш ва сақлаш тартиби белгиланди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сон Қарори билан наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни (НПП) олиб ўтиш пайтида рухсат бериш ҳужжатлари олинишини тартибга соладиган бир қатор ҳужжатлар тасдиқланди.

 

Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда НППни Ўзбекистон чегараси орқали олиб ўтиш фақат сертификат мавжуд бўлганда юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Сертификатни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доривор воситалар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси МХХ, ИИВ билан келишган ҳолда ва Наркотикларни назорат қилиш давлат комиссиясининг қарорига биноан бир йилга беради.

НППнинг муайян ҳажми бир неча туркумлар билан олиб кирилган, олиб чиқилган чоғда ҳар бир туркумга аризачининг мурожаатига асосан алоҳида сертификат берилади. Бунда биринчи туркум учун сертификат 1 йил муддатга берилади, иккинчи ва ундан кейинги туркумлар учун эса унинг амал қилиш муддати биринчи туркумга берилган сертификатнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

НППни олиб кириш ва олиб чиқиш НПП айланиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси бор аризачилар томонидан амалга оширилади.

НППнинг божхона расмийлаштируви чоғида аризачи импортчи (экспортчи) мамлакатнинг махсус ваколатли органларига, шунингдек божхона органларига сертификатларнинг асл нусхаларини тақдим этади.

Доривор воситалар ҳисобланган НППни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида юбориш тақиқланади, улар таркибида НПП бўлган дориларни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун намуналар сифатида жўнатиладиган ҳоллар бундан мустасно.

НППни инсонпарварлик ёрдами тарзида почта орқали жўнатиш ҳам тақиқланган. Ўзбекистоннинг муайян юридик шахсларига юборилаётган НППга Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаментининг уларнинг инсонпарварлик ёрдамига мансублиги тўғрисида хулосаси бўлган ҳоллар бундан мустаснодир.

Кўриб чиқиш ва сертификат бериш учун йиғим – ЭКИҲнинг 1 баравари миқдорида ундирилади. НППнинг ҳар бир алоҳида туркумига сертификат олинаётганда ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

* * *

  Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатнома олиш учун рухсат бериш таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида низомда юридик шахслар томонидан НПП транзитига 1 йилга бериладиган рухсатнома бўлиши зарурлиги кўрсатилган.

Рухсатномани Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доривор воситалар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси Наркотикларни назорат қилиш давлат комиссияси билан келишган ҳолда беради.

НПП транзити учун импортчи мамлакатнинг махсус ваколатли органи берган, НППнинг айланиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир ҳужжат (рухсатнома, сертификат, лицензия ва бошқалар) бўлиши лозим.

Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган наркотик воситалар, психотроп моддалар уларнинг табиатини ўзгартирадиган бирор-бир жараёнга жалб этилиши мумкин эмас, уларнинг ўрами ваколатли органларнинг рухсатисиз ўзгартирилиши ман этилади.

Аризани кўриб чиқиш ва транзитга рухсатнома бериш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига эквивалент миқдорда эркин алмаштириладиган валютада йиғим ундирилади.

* * *

  Ёпиқ турдаги божхона омборига наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни жойлаштириш ҳуқуқига рухсатнома олиш учун рухсат бериш таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра НППни сақлаш учун юридик шахслар чекланмаган муддатга бериладиган рухсатномага эга бўлишлари керак.

Рухсатномани Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доривор воситалар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган, НППнинг айланиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензияси бўлган аризачилар НППни ёпиқ турдаги божхона омборига жойлаштира оладилар.

Олиб кирилган НППни очиқ турдаги божхона омборлари ва эркин омборларга жойлаштириш мумкин эмас.

Аризани кўриб чиқиш ва рухсатнома бериш учун ЭКИҲнинг 0,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

* * *

Қабул қилинган Қарор билан айланмаси чекланган ёки тақиқланган наркотик, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг рўйхатлари ҳам тасдиқланган.

 

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти

Прочитано: 2297 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика