Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 49 / Амалий бухгалтерия

Дам олди, касал бўлди ва ишдан бўшади

 

Ходим 2015 йил 5 октябргача навбатдаги меҳнат таътилида бўлди. 5 октябрдан касаллик варақаси олди. 27 октябрдан эса ўз хоҳиши билан (МКнинг 99-моддаси) ишдан бўшади. Касаллик варақасини тақдим этмади.

Агар касаллик даври ходим ишдан бўшашга қадар ўтган бўлса, ишдан бўшагандан кейин тақдим этилган касаллик варақасига ҳақ тўланадими? Бундай касаллик варақасига ҳақ қандай тўланади?

Б.Абдураҳмонов,

АЖ бош бухгалтери.

 

– Сизни қизиқтирувчи масалани Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом* тартибга солади. Унинг 3-бандига мувофиқ, умумий қоидага кўра ходимга нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда (синов даври ҳамда ишдан бўшатилган кунни ҳам қўшиб) пайдо бўлса берилади. Нафақа меҳнат қобилияти тикланган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинганда тўланади (Низомнинг 5-банди). Яъни агар собиқ ходим касаллик варақасини кейинги йилнинг апрелидан кечиктирмай тақдим этса, нафақа ҳисоблаб ёзилиши ва тўланиши керак.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ходимнинг ҳақиқатдаги иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари тўланган барча мукофотларнинг 1/12 қисми нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори аниқланади (Низомнинг 49–52-бандлари).

Нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ҳақиқатдаги иш ҳақида ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладиган иш жойи бўйича барча турдаги иш ҳақи ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 172–175, 306-моддалари).

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳисоб-китобида қуйидагилар аниқланади:

  • ўртача ойлик иш ҳақи;
  • ўртача кунлик иш ҳақи;
  • касаллик бўйича кунлик нафақа миқдори (ўртача кунлик иш ҳақи иш ҳақидан фоизга кўпайтирилади) (Низомнинг 26–30-бандлари);
  • меҳнатга қобилиятсизлик даврининг давомийлигига боғлиқ ҳолда нафақанинг умумий суммаси (кунлик нафақа миқдори касаллик сабабли чиқилмаган иш кунлари сонига кўпайтирилади).

 

Наталья ГРИШУТИНА, «Norma Profi» эксперти.


*Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2407 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика