Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 49 / Амалий бухгалтерия

Албатта, акс эттиринг!

 

Ташкилот ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бундан ташқари, жойни офис ва омборлар учун тезкор ижарага беришдан бошқа даромад оламиз.

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига ­1-«Ижара ҳақининг ошган суммаси» иловасини тўлдиришимиз керакми?

А.Нажмиддинов,

бош бухгалтер.

 

Ҳа, керак. Зеро солиқ солинадиган ялпи тушумга (шартнома бўйича ижара ҳақидан ташқари) кўчмас давлат мол-мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақининг шартнома билан белгиланган ижара ҳақидан ошган суммаси киритилади. 2015 йил учун Тошкентда амалда бўлган энг кам ставкалар шаҳар ҳокимининг 31.12.2014 йилдаги 1079-сон Қарори билан тасдиқланган.

Даромадлар суммасини аниқлаш учун шартнома билан белгиланган ижара ҳақини ижарага олувчи томонидан ижарага олинган хоналарда амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисобланган сумма билан таққослаш лозим. Шартномада белгиланган энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара ҳақи миқдоридан ошган сумма (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига* ­1-илованинг 60-сатри), агар мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар бошқа даромадларга кирса, ЯСТ ҳисоб-китобига 2-«Бошқа даромадлар» иловасининг 35-сатрида акс эттирилади.

Мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари жамликда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг реализациясидан олинган даромадлар ҳажмида устун бўлган корхоналар суммани ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илованинг 60-сатридан ЯСТ ҳисоб-китобининг 026-сатрида акс эттирадилар.

 

Наталья ГРИШУТИНА, «Norma Profi» эксперти.

 


*МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 13-илова. 

Прочитано: 2210 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика