Norma.uz

Инсофсизликнинг 7 та белгиси

 

Россия Молия вазирлиги ҳузуридаги Аудиторлик фаолияти бўйича кенгаш аудиторлик хизмати бозоридаги инсофсиз рақобатнинг аломатларини маъқуллади. Уни ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, бу ҳужжат аудит ва консалтинг бозоридаги инсофсиз рақобатни аниқлаш ва унга қарши курашишга, танлов ва тендерлар ташкилотчиларига эсаиштирокчиларнинг таклифларини тўғри баҳолашга ёрдам беради. Шунингдек ушбу рўйхат текширувчи органлар томонидан аудиторлик ташкилотлари фаолиятини баҳолаш учун мўлжалланган.

 

Т/р

 

Инсофсиз рақобат

 

Инсофсиз рақобатга мисоллар

 

1

 

Аудиторлик ташкилоти, якка тартибдаги тадбиркор, шунингдек уларнинг вакиллари томонидан ўзи ҳақида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш

 

1. Улар билан аудиторлик ташкилоти ўртасидаги меҳнат шартномалари асосида аудиторлик ташкилотининг ходимлари бўлган аудиторлар сони тўғрисидаги маълумотларни яшириш ёки бузиб кўрсатиш.

2. Аудиторлик ташкилотининг штатида аудиторнинг «ягона» малака аттестатига эга бўлган аудиторларнинг сони тўғрисидаги маълумотларни яшириш ёки бузиб кўрсатиш.

3. Аудиторлик ташкилотининг фаолият миқёслари, шунингдек унинг аудиторлик хизматлари бозоридаги мавқеи тўғрисидаги маълумотларни бузиб кўрсатиш

2

 

Аудит ўтказилаётган шахсни (мижозни) кўрсатилаётган хизматлар хусусияти, усули ва жойи, уларнинг мазмуни, сифати ва ҳажми ёки аудиторлик ташкилоти тўғрисида, хизмат кўрсатаётган аудитор ҳақида чалғитиш

 

1. Аудиторлик ташкилотининг аслида шундай деб эътироф этилмаган ёхуд амалда мавжуд бўлмаган аудиторлик ташкилотлари тармоғига аъзо (ёки бошқача шаклда иштирокчи) эканлигини кўрсатиш.

2. Аудиторлик ташкилоти, аудитор иш сифатининг ташқи назоратидан ўтганлиги натижасини яшириш ёки бузиб кўрсатиш.

3. Кўрсатилаётган хизматнинг таркибий қисмлари тўғрисидаги маълумотларни яшириш ёки бузиб кўрсатиш.

4. Аудит ўтказилаётган муайян бир шахс (мижоз)га ўз хизматларини таклиф этаётган аудиторлик ташкилоти ва бошқа аудиторлик ташкилотларининг боғлиқлиги (шу жумладан бир бенефициарнинг мавжудлиги) тўғрисидаги маълумотларни яшириш ёки бузиб кўрсатиш

3

 

Аудиторлик ташкилоти, аудитор, шунингдек улар вакили томонидан ўзлари кўрсатаётган хизматларни бошқа аудиторлик ташкилотлари, аудиторлар, хўжалик юритувчи субъектлар кўрсатаётган хизматлар билан нотўғри таққослаш

 

Аудиторлик ташкилоти, аудитор томонидан реклама материаллари ва (ёки) танлов таклифларига бошқа аудиторлик ташкилотлари, аудиторлар тўғрисида беписанд фикр-мулоҳазаларни киритиш ёки ўз ишларини уларнинг ишлари билан асоссиз таққослаш

 

4

 

Аудиторлик ташкилоти, аудитор томонидан ўзга шахснинг интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган товарни, ишларни, хизматларни индивидуаллаштириш воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда олиб бориладиган хизматлар

 

Бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг услубий ишланмаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда маслаҳат хизматларини кўрсатиш

 

5

 

Тижорат, хизмат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни қонунга хилоф равишда олиш, фойдаланиш, ошкор этиш

 

1. Аудиторлик ташкилоти у ҳақда аудит ўтказиш давомида муайян битим учун муҳим бўлган махфий ахборотни қўлга киритган, аудит ўтказилаётган шахс олишни режалаштираётган мижоз битимни кузатиш бўйича хизматлар тақдим этиш.

2. Муайян бир компаниядан харид бўйича битимда тўғридан-тўғри рақобатчи бўлган икки мижозга бир вақтнинг ўзида маслаҳат бериш, бинобарин, унинг маслаҳатлари рақобатчиларнинг рақобат позицияларига таъсир этганда.

3. Муайян бир битимнинг тарафлари бўлиб иштирок этаётган харидор ва сотувчига хизматлар кўрсатиш.

4. Муайян активларга нисбатан ўзаро курашувчи тарафлар бўлган икки тарафга активларни баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатиш.

5. Икки мижозга, улар ўртасида ҳуқуқий мунозара (масалан, улар муносабатларни тугатиш ёки ҳамкорликни бекор қилиш ҳолатида туришибди) мавжуд бўлганда муайян бир масала бўйича уларнинг манфаатларини ифода этиш.

6. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензиатга тўланиши лозим бўлган роялти суммалари ҳисоб-китобининг тўғрилиги бўйича маслаҳат бериш билан бирга лицензиарга лицензион келишув бўйича роялтига нисбатан хулоса беришда ишонч билдириш.

7. Масалан, аудиторнинг эри (хотини) молиявий манфаатдорликка эга бўлган компанияга инвестиция қилишни мижозга тавсия этиш.

8. Мижозга, унинг асосий рақобатчиси билан ҳамкорликдаги корхонаси мавжуд бўлган ёки ундан бошқача тарзда манфаатдор бўлган тақдирда, унинг рақобатбардошлиги тўғрисида стратегик муҳим маслаҳатни тақдим этиш.

9. Аудиторлик ташкилотининг ўзи ҳам манфаатдор бўлган компанияни харид қилиш масалалари бўйича мижозга маслаҳатлар бериш.

10. Мижознинг истиқболдаги етказиб берувчиларидан бири билан лицензион тўловлар тўғрисидаги келишув ёки воситачилик шартномаси мавжуд бўлганда мижозга маҳсулотни ёки хизматни харид қилиш бўйича маслаҳат бериш

6

 

Аудиторлик ташкилоти, аудитор томонидан кўрсатилаётган хизматларга асоссиз юқори нархни белгилаш

 

Аудиторлик ташкилоти, аудитор томонидан бошқа аудиторлик ташкилотлари, аудиторлар билан улар томонидан танлов таклифларида асоссиз юқори нархларни (ўзининг нархлари билан таққослаганда) кўрсатиш тўғрисида шартномага келишиш.

 

7

 

Аудиторлик ташкилоти, якка тартибдаги аудитор томонидан кўрсатилаётган хизматларга асоссиз паст нархни белгилаш

 

1. Нарх демпинги.

2. Маслаҳат хизматлари учун нархларни ошириш билан бирга аудит учун асоссиз паст нархни белгилаш (аудитдан ўтаётган муайян бир шахснинг ўзига параллел равишда аудит бўйича хизматлар ва маслаҳат хизматлари кўрсатилган пайтда; бунда маслаҳат хизматларини кўрсатишга шартнома танлов тартиб-таомилларисиз амалга оширилади)

 

www.consultant.ru

 

 

БИЗДА ҚАНДАЙ

Ўзбекистонда аудиторлик ташкилотларининг, бинобарин, бошқа тадбиркорлик субъектларининг ҳам инсофсизлиги «Рақобат тўғрисида»ги Қонун (6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон, кейинги ўринларда – Қонун) билан белгиланади, унда инсофсиз рақобатга таъриф берилган ва унга йўл қўймаслик тўғрисидаги талаб белгилаб берилган.

Қонунга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга бўлишга қаратилган, қонун ҳужжатларига, иш муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларига йўл қўйилмайди.

Қонунда тақиқланган рақобатга қарши ҳаракатлар сифатида қуйидагилар кўрсатилган:

● устун мавқеини суиистеъмол қилишларга йўл қўйилиши (тақчилликни келтириб чиқариш, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини камситиш, товарнинг монопол юқори ёки монопол паст нархларини белгилаш, бошқа товарларни олиш ёки реализация қилиш ёхуд товарларни ўзга хўжалик юритувчи субъектлардан олишдан ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилишдан ўзини тийиши шарти билангина шартнома тузишга розилик бериш) (Қонуннинг 10-моддаси);

● хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатни чеклайдиган келишиб олинган ҳаракатлари ва битимлари (сунъий равишда нархлар, тарифлар, чегирмалар, устамалар, қўшимча тўловларни ёки устама нархларни белгилаш ёки сақлаб туриш, нархларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирган ҳолда эркин бозор нархларининг қарор топишига тўсқинлик қилиш) (Қонуннинг 11-моддаси).

● давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари ҳамда ҳаракатларини қабул қилиш (Қонуннинг 12-моддаси);

● инсофсиз рақобат (бошқа хўжалик юритувчи субъектга зарар келтириши ёки унинг ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган нотўғри таққослашлар); товарнинг хусусияти, ишлаб чиқариш усули ва жойи хусусида истеъмолчиларни чалғитиш; интеллектуал фаолияти натижаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда товарни реализация қилиш (Қонуннинг 13-моддаси).

Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган аудиторлик ва бухгалтерия соҳасида инсофсиз рақобатни ифодаловчи ҳаракатларнинг тақиқланиши Профессионал бухгалтерлар одоби кодексида (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси томонидан 19.03.2010 йилда қабул қилинган, 1-сон баённома) белгиланган.

Қонунга кўра инсофсиз рақобат ҳолатлари юзага келган тақдирда тадбиркорлик субъекти (шу жумладан аудиторлик ташкилоти ҳам) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ҳамда унинг ҳудудий органларига мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

Ўз ахборотимиз.

 

Прочитано: 2412 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика