Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 49 / Амалий бухгалтерия

Ўзимиз учун ясаймиз

 

Ишлаб чиқариш корхонаси (ХХТУТ бўйича коди – 14171) бинони ўз мулки қилиб сотиб олиб, уни ўз кучи билан таъмирламоқда. Ўз эҳтиёжлари учун пластик ромлар тайёрлаш мақсадида материаллар ва бутловчи буюмлар харид қилинди.

Ромлар тайёрлаш ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва маъмурий хоналарда ўрнатишни ҳисобда қандай акс эттириш керак? Материалларни ҳисобдан чиқариш қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?

Н.Смикалова,

ХК бош бухгалтери.

 

ТАЙЁРЛАШНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

Таъмирлаш ишларида фойдаланиш учун тайёрланган пластик ромларнинг таннархи 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»нинг1 ­4-параграфига мувофиқ аниқланади. Унга ромларни ишлаб чиқариш билан бевосита боғланган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш тақозо этган қуйидаги харажатлар киритилади:

  • ишлаб чиқариш моддий харажатлари (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
  • ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, шу жумладан улар бўйича ҳисобланган ЯИТ суммалари;
  • ишлаб чиқаришда фойдаланадиган асосий воситалар амортизацияси;
  • ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.

Бухгалтерия ҳисобида корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган материалларни кирим қилиш қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ёрдамчи ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситаларнинг эскириши ҳисоблаб ёзилди

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини

ҳисобга олувчи счётлар»

Ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжларига материаллар ва бутловчи буюмлар сарфланди

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Етказиб берувчилар ёрдамчи ишлаб чиқаришга кўрсатган коммунал ва бошқа хизматлар бўйича харажатлар ҳисобдан чиқарилди

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

ЯИТни ҳисобга олган ҳолда ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимларига иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

Ёрдамчи ишлаб чиқариш тайёрлаган материаллар кирим қилинди

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

 

 

ҲУЖЖАТ БИЛАН РАСМИЙЛАШТИРИШ

Аввал бино кўздан кечирилади ва унинг натижалари бўйича нуқсонлар далолатномаси тузилади, унда таъмирланадиган объектнинг техник ҳолати, шунингдек носозликлар, нуқсонларни бартараф этиш бўйича тавсия қилинадиган тадбирлар ҳамда зарур таъмирлаш ишларининг ҳажми бўйича таклифлар баён этилади. Улар хўжалик усулида (корхонанинг ўз кучи билан) бажарилганда нуқсонлар далолатномасини корхона раҳбари тасдиқлайди. Далолатнома асосида смета молиявий ҳисоб-китоби тузилади, у таъмирлаш ишларининг режали (меъёрий) таннархини белгилайди. Сметада харажатлар қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ таъмирлаш ишларининг аниқ тури бирлигида меҳнат ва материаллар сарфи меъёрлари бўйича ҳисобланади.

Таъмирлаш ишларини ўтказиш чоғида фойдаланилган материаллар материаллар сарфи меъёрларига риоя этган ҳолда материалларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Унинг шаклини корхона «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 9-моддаси ҳамда Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низом2 талабларига мувофиқ белгилайди.

Ушбу далолатнома асосида моддий жавобгар шахс материаллар сарфини моддий ҳисоботда акс эттиради.

 

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШНИНГ ҲИСОБИ

Ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар объектларининг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш харажатлари маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади, маъмурий вазифалар учун мўлжалланган асосий воситалар бўйича эса – давр харажатлари таркибига киритилади (5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг3 48-банди).

Бухгалтерия ҳисобида корхона тайёрлаган пластик ромларни таъмирлаш ишларини амалга оширишга ҳисобдан чиқариш қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хоналарини таъмирлашга ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

Қурилиш материаллари маъмурий хоналарни таъмирлашга ҳисобдан чиқарилди

 

9420-«Маъмурий харажатлар»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

 

___________________________________________________

1Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

 

 Ирина АХМЕТОВА, «Norma Profi» эксперти.

 

Прочитано: 2738 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика