Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 49 / Амалий бухгалтерия

Линзаларингиз – ўнгда, бизники – чапда

 

Оптика дўкони кўзойнакларни майда таъмирлаш хизматларини кўрсатади. Ҳозиргача у буюртмачининг материалларидан амалга оширилар эди. Бажарилган ишлар далолатнома билан расмийлаштирилиб, бу унда ҳам кўрсатилади. Материалларнинг қолдиқлари буюртмачига қайтарилади. Прейскурантда таъмирлаш нархлари у буюртмачининг материалларидан бажарилишини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган. Энди прейскурантда ўз материалларимиздан фойдаланишни ҳам кўрсатмоқчимиз.

Бажарилган ишлар далолатномасида ва прейскурантда ишлар буюртмачининг материалларидан бажарилганлигини кўрсатиш етарли бўладими?

Я.Нестерец,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Сиз баён этган муносабатлар Фуқаролик кодексининг 656–665-моддалари билан маиший пудрат сифатида квалификация қилинади ва тартибга солинади.

Маиший пудрат шартномаси оммавий шартномалар жумласига киради. Яъни у ташкилот ўз фаолиятининг хусусиятига кўра унга мурожаат қилган ҳар бир шахсга нисбатан бажариши керак бўлган товар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш бўйича мажбуриятларни белгилайди. Одатда пудратчи буюртмачига квитанция ёки буюртма қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатни берган пайтдан бошлаб маиший пудрат шартномаси тузилган ҳисобланади.

Иш буюртмачининг материалидан фойдаланиб бажарилганда пудратчи иш тугаганидан сўнг ишлатилган материал тўғрисида буюртмачига ҳисобот бериши, шунингдек унинг қолдиғини қайтариб бериши ёхуд ўз ихтиёридаги фойдаланилмай қолган материалнинг қийматини ҳисобга олиб, буюртмачининг розилиги билан ишнинг баҳосини камайтириши шарт. Бунда шартнома тузилаётганда буюртмачига пудратчи томонидан бериладиган квитанцияда ёки бошқа ҳужжатда материалнинг аниқ номи, таърифи ва тарафларнинг келишуви бўйича белгиланадиган баҳоси кўрсатилиши керак.

Агар иш пудратчининг материалидан фойдаланиб бажарилса, буюртмачи материал ҳақининг ҳаммасини шартнома тузиш вақтида тўлайди ёки унинг шартномада кўрсатилган қисми тўланиб, пудратчи бажарган ишни буюртмачи қабул қилиб олаётганида тўла ҳисоб-китоб қилинади. Бунда пудратчи томонидан берилган материал баҳосининг шартнома тузилганидан сўнг ўзгариши хизмат қийматини қайта ҳисоб-китоб қилишга сабаб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларининг (ВМнинг 12.10.1995 йилдаги 399-сон Қарорига 5-илова) IV бўлимига мувофиқ, буюртмачи маиший хизматлар қийматини корхонада амалда бўлган ва тасдиқланган, хизматларнинг ҳар бир турига ишлаб чиқилган калькуляция асосида тузиладиган нарх ва тарифлар бўйича тўлайди. Маиший хизматларнинг нарх белгиланмаган бир марталик айрим турлари учун бир марталик калькуляция тузилади ва нарх буюртмачи билан келишиб олинади. Буюртмачи илтимосига кўра буюртмани расмийлаштиришда назарда тутилмаган хизматлар бажарилган тақдирда буюртмачи уларнинг қийматини қўшимча тарзда тўлайди.

Қонун ҳужжатларининг маиший пудрат шартномаси бўйича ўзаро муносабатларни расмийлаштиришга нисбатан талабларини ҳисобга олиб, қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

● сиз кўрсатаётган хизматлар прейскурантида албатта буюртмачининг материалларидан фойдаланилган ҳамда ўз материалларингиздан фойдаланилган ҳолдаги нархларни кўрсатиш лозим;

● буюртма расмийлаштирилаётганда буюртмачига бериладиган ҳужжатда (квитанция, наряд-буюртма ва бошқалар) буюртмачи материалларининг номлари, шунингдек улар сони ва қийматини (у тарафларнинг келишуви билан белгиланади) кўрсатиш керак;

● прейскурантда кўрсатилган хизматларга нархлар калькуляциялар билан тасдиқланиши керак, уларда ҳам буюртмачининг материаллари ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-китоблар вариантларини назарда тутиш лозим;

● буюртмаларни расмийлаштириш бўйича бошланғич ҳужжатлар асосида ҳисобот даври якунлари бўйича тузилган бажарилган ишлар далолатномасида ўз материалларингиз ва буюртмачининг материалларидан бажарилган ишлар қиймати алоҳида-алоҳида кўрсатилади.

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Profi» эксперти.

 

Прочитано: 2053 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика