Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 49 / Жавоб берамиз

Йил якунланяпти. Ҳисоб-китоб қилиш керак

 

Октябрь ойида икки ходимни ишга олдик. Улар йил бошидан ҳеч қаерда ишлашмаган. Бир ходимга 900 000 сўм, бошқасига – 1 500 000 сўм маош белгиланди. Уларнинг даромадларидан ЖШДС қандай ҳисобланади? Январь-октябрь ойлари учун шкала қўлланиладими ёки октябрь ойи учун шкала ортиб борувчи якун билан ҳисобланадими? Бизнинг вазиятимизда октябрь ва ноябрь ойлари учун қандай ҳисоб-китоб қилинишини мисолларда кўрсатиб беришингизни сўраймиз.

Бухгалтер.

 

1-ВАЗИЯТ. 1 октябрда ходим ишга қабул қилинди ва унга ойига 900 000 сўм маош белгиланди. Илгари у ҳеч қаерда ишламаган. Ходим бухгалтерияга СТИР олганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этди.

Октябрь ойи учун ЖШДС қуйидаги тартибда ҳисобланади.

Жисмоний шахснинг 1 184 000 сўмгача бўлган 10 ой давомида олган даромадларига 0%лик ставка бўйича солиқ солинади. Ходимнинг иш ҳақидан ЖШДС 0 сўмни (900 000 х 0%) ташкил қилади. Иш ҳақидан ШЖБПҲга бадалларни ҳисоб-китоб қилишда ноль ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромад чегирилади. Ходимнинг иш ҳақи ундан кам эканлиги сабабли ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

Суғурта бадаллари бутун иш ҳақи суммасидан ундирилади. Улар 63 000 сўмни (900 000 х 7%) ташкил қилади.

Улар ушланганидан кейин ходимга:

900 000 – 63 000 = 837 000 сўм тўланади.

Ноябрь ойи учун ЖШДС қуйидагича ҳисобланади.

Ходимнинг октябрь-ноябрь ойлари учун меҳнат ҳақи 1 800 000 сўмни (900 000 + 900 000) ташкил қилади. 0% ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлари 1 302 400 сўмни ташкил қилади.

Жисмоний шахснинг 1 302 401 сўмдан 6 512 000 сўмгача бўлган даромадларига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Октябрь-ноябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(1 800 000 – 1 302 400) х 8,5% = 497 600 х 8,5% = 42 296 сўмга тенг.

Октябрь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

(1 800 000 – 1 302 400) х 1% = 497 600 х 1% = 4 976 сўм.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

42 296 – 4 976 = 37 320 сўм ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига – 900 000 сўмга мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

900 000 х 7% = 63 000 сўм.

ЖШДС ва суғурта бадаллари чегирилгандан кейин ходимга:

900 000 – 42 296 – 63 000 = 794 704 сўм тўланади.

 

2-ВАЗИЯТ. Октябрь ойида йил бошидан буён ҳеч қаерда ишламаган мутахассис ишга қабул қилинди. Унинг ҳар ойлик меҳнат ҳақи 1 500 000 сўмни ташкил қилади. Ходим бухгалтерияга СТИР олганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этди.

Октябрь ойи учун ЖШДСни ҳисоблаймиз.

Жисмоний шахснинг 1 184 001 сўмдан 5 920 000 сўмгача бўлган даромадларига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Октябрь ойи учун ЖШДС суммаси:

(1 500 000 – 1 184 000) х 8,5% = 316 000 х 8,5% = 26 860 сўмга тенг.

Октябрь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

(1 500 000 – 1 184 000) х 1% = 316 000 х 1% = 3 160 сўм.

Октябрь ойи учун бюджетга:

26 860 – 3 160 = 23 700 сўм солиқ ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига – 1 500 000 сўмга мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

1 500 000 х 7% = 105 000 сўм.

ЖШДС ва суғурта бадаллари ушлангандан кейин ходимга:

1 500 000 – 26 860 – 105 000 = 1 368 140 сўм тўланади.

Ноябрь ойи учун ЖШДС қуйидагича ҳисобланади.

Ходимнинг октябрь-ноябрь ойлари учун меҳнат ҳақи 3 000 000 сўмни (1 500 000 + 1 500 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 1 302 401 сўмдан 6 512 000 сўмгача бўлган даромадларига 8,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Октябрь-ноябрь ойлари учун ЖШДС суммаси:

(3 000 000 – 1 302 400) х 8,5% = 1 697 600 х 8,5% = 144 296 сўмга тенг.

Октябрь ойида 26 860 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Ноябрь ойи учун солиқ 117 436 сўмга (144 296 – 26 860) тенг.

Октябрь-ноябрь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 0%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини чегирган ҳолда солиқ солинадиган даромаддан ҳисоблаб чиқарилади:

(3 000 000 – 1 302 400) х 1% = 1 697 600 х 1% = 16 976 сўм.

Октябрь ойида ШЖБПҲга 3 160 сўм ўтказилган. Ноябрь ойи учун ажратмалар 13 816 сўмни (16 976 – 3 160) ташкил қилади.

Ноябрь ойи учун бюджетга:

117 436 – 13 816 = 103 630 сўм ўтказилади.

Ходимнинг жами иш ҳақига – 1 500 000 сўмга мажбурий суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилади:

1 500 000 х 7% = 105 000 сўм.

ЖШДС ва суғурта бадаллари чегирилгандан кейин ходимга:

1 500 000 – 117 436 – 105 000 = 1 277 564 сўм тўланади.

Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ,

экспертимиз.

 

Прочитано: 2298 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика