Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 49 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Конституция – адолат қомуси

 

«Конституция – биз учун нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, шу заминда истиқомат қилаётган миллати, тили, динидан қатъи назар барча инсонлар учун мустаҳкам ҳимоядир».

Ислом КАРИМОВ.

 

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда ДБҚ Марказий аппарати ходимлари, Тошкент шаҳри ва вилояти божхона бошқармалари, «Тошкент-Аэро» ИБК, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази вакиллари, божхона фахрийлари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

 

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси З.Дусанов сўзга чиқиб, Конституциямизнинг барча тамойиллари, аввало, инсон ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги, давлатнинг мажбурияти ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашда акс этиши хусусида тўхталиб ўтди.

Маълумки, бугунги кунда дунёда кескинлик ва хавф-хатарлар кучайиб бораётган, геосиёсий қарама-қаршиликлар, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган курашлар таҳдид солиб турган бир шароитда тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, шу ҳаётимизга рози бўлиб яшаш лозимлиги яна бир бор ҳақиқатга айланмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аввало, фуқароларимизнинг турмушини яхшилашга, қудратли давлат барпо этишга, халқ хўжалигининг барча соҳалари, шу жумладан маданият, санъат ва маорифни ривожлантиришга қаратилган.

Бу ишларни амалга оширишда Давлат божхона қўмитасининг, хусусан унда сидқидилдан хизмат қилаётган кўплаб жонкуяр ходимларнинг ҳам ҳиссаси бор. Жумладан, божхона органларида жорий этилган автоматлаштирилган ахборот дастурларида мантиқий назорат тизимини такомиллаштириш ва электрон декларациялашнинг йўлга қўйилиши билан божхона расмийлаштируви жараёнлари соддалаштирилмоқда, турли хато-камчиликларнинг олди олиниб, тадбиркорлар учун кенг қулайлик ва имкониятлар яратилмоқда.

Божхона ходимларининг ижтимоий таъминоти тизимини ривожлантириш, хизмат турар жойлари, маиший ва хордиқ чиқариш объектларини қуриш ва таъмирлаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда таъкидланганидек, қўлга киритилган натижалар асло хотиржамлик кайфиятини уйғотмаслиги керак, мавжуд имкониятлар, салоҳиятдан тўлақонли фойдаланиш учун кенг кўламли ишларни амалга ошириш зарур.

Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган кафолатлар ва ифода этилган нормаларни кундалик ҳаётда қарор топтириш, жамиятда қонун устуворлигига эришиш, иқтисодиётнинг жадал суръатлар билан ўсишига ҳисса қўшиш ҳар бир божхоначининг конституциявий бурчи бўлиб қолмоғи лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида Президентимиз Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан тақдирланган бир гуруҳ божхона хизмати ходимларига давлатимизнинг юксак мукофотлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, хизмат фаолиятида ўрнак кўрсатиб келаётган соҳа ходимлари ҳамда божхона фахрийлари байрам муносабати билан мукофотланди.

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

 


Прочитано: 3250 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика