Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 49 / Амалий бухгалтерия

Воситачи – улгуржи сотувчи эмас

 

Улгуржи савдога лицензияси бўлмаган компания нақд пулсиз ҳисоб-китоб шаклида воситачилик шартномалари бўйича товарлар реализацияси билан шуғуллана оладими?

О.Сальникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон Қарори билан тасдиқланган) 2-бандига мувофиқ, улгуржи савдо лицензияланиши керак. Тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо деб эътироф этилади.

Воситачилик шартномаси бўйича вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар таърифидан (Фуқаролик кодексининг (ФК) 832-моддаси) шундай хулоса чиқариш мумкинки, уларнинг предмети воситачи томонидан комитентга харидорларни излаш, улар билан комитентга тегишли бўлган воситачилик товарининг олди-сотди шартномаларини тузиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатиш ҳисобланади. Бу хизматлар учун комитент воситачига воситачилик ҳақи тўлаши шарт (ФКнинг 833-моддаси). Бунда воситачи реализация қилаётган товар унинг мулкига ўтмайди, балки комитентга тегишли бўлади (ФКнинг 838-моддаси).

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ҳам воситачи томонидан воситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилиш савдо фаолияти сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 350-моддаси бешинчи қисми). Воситачилик шартномаси бўйича фаолиятни улгуржи савдога киритиш ёки киритмаслик юзасидан сўровга жавобан Давлат солиқ қўмитаси берган тушунтиришга кўра, агар амалга оширилган хўжалик операцияси натижасида воситачилик шартномасига кўра мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи комитентдан воситачига ўтса, мазкур фаолият улгуржи савдо ҳисобланади ва, тегишинча, уни амалга оширишга лицензия талаб қилинади.

Фуқаролик қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилганда воситачилик шартномалари бўйича муносабатларга нисбатан уларни улгуржи савдо деб эътироф этиш хатари вужудга келмайди. Бинобарин, ушбу ҳолда лицензия олиш ҳам керак бўлмайди.

Бунда комитент ва воситачи Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг* IV бўлимида белгиланган ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштиришнинг хусусиятларига эътибор қаратишлари лозим. Унинг 26–30-бандларига мувофиқ:

воситачи воситачилик товарининг харидорига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуранинг «Етказиб берувчи» сатрида ўзининг номига қўшимча равишда «Воситачи» деб кўрсатади ва бундай ҳисобварақ-фактураларни Сотиш реестрида рўйхатдан ўтказмайди; комитентдан ўз ҳисоботи асосида олинган ҳисобварақ-фактураларни Харид реестрида рўйхатдан ўтказмайди;

комитент воситачига унинг ҳисоботи асосида тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуранинг «Етказиб берувчи» сатрида ўзининг номига қўшимча равишда «Комитент» деб кўрсатади ва бундай ҳисобварақ-фактураларни Сотиш реестрида рўйхатдан ўтказади.

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Profi» эксперти.

 


*МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова.

Прочитано: 2602 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика