Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 45 / Почта қутиси

Ҳукуматнинг рухсатини олинг

Халқаро ярмаркада компаниямиз тўқимачилик маҳсулотини экспорт қилиш нияти тўғрисида бир нечта шартномани имзолади. Ярмаркада Қозоғистондаги тикувчилик маҳсулоти ишлаб чиқарадиган заводнинг тижорат директори бизга илтимос билан мурожаат қилди. Яқинда улар устки кийим ва пўстин тикиш бўйича янги линияни ишга туширган бўлиб, қоракўлдан буюмлар (нимчалар, полотно шарфлар, пўстин ва калта пўстинлар) тайёрлаш ҳисобига ассортиментни кенгайтиришни режалаштираётган эканлар. Уларни ана шу хом ашё Ўзбекистондан қандай экспорт қилиниши қизиқтираяпти. Бунинг учун қандай ҳужжатлар зарур? Чет эллик импортчилар учун имтиёзлар борми?

Бир неча йил аввал бир қатор товарлар, шу жумладан қоракўлни ҳам олиб чиқишни тақиқлайдиган қарор қабул қилингани бизга маълум. Бироқ бизга жорий йилнинг май ойида тақиқ олиб ташланган ёки уларнинг сони қисқартирилган деб айтишди. Шу тўғрими?

А.Мавлонов.

 

– Президентнинг 15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон Фармони билан Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган. Унда, хусусан, бир қатор имтиёзлар ва преференциялар, молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари, давлат тузилмаларининг хусусий сектор фаолиятига аралашувини чеклашлар назарда тутилган. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланадиган санкциялар тизими ҳам қайта кўриб чиқилган, хусусий тадбиркорларнинг ресурслар ва сотиш бозорларига чиқиши учун кенг йўл очиб берилиши таъминланган.

Бироқ ушбу ҳужжат билан Экспорт қилиниши тақиқланган предметлар ва маҳсулотлар рўйхатига* ўзгартиришлар киритилмаган. Лекин, мазкур Рўйхат қабул қилинган пайтдан бошлаб унга бир неча маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ва тўлдирилган. Уларнинг сўнггиси Президентнинг 24.08.2015 йилдаги ПФ-4747-сон Фармони билан киритилган.

Бугунга келиб Рўйхат Ўзбекистондан олиб чиқиш тақиқланган 12 хил товарни ўз ичига олади. Рўйхатнинг 9-бандида чарм хом ашёси (шу жумладан ностандарти), мўйна хом ашёси, шу жумладан қоракўл хом ашёси (шу жумладан ностандарти) (4101–4103, 4301– 4302) кўрсатилган.

Ушбу товарлар Ўзбекистон Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари асосида экспорт қилиниши мумкинлигига эътиборингизни қаратамиз.

Олиб чиқишни расмийлаштиришга келсак, Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 197-сон Қарори билан Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланган. Унга кўра «Экспорт» божхона режимида олиб чиқилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

 контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган биржа контрактлари бундан мустасно;

 божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

 транспорт ҳужжатлари (транспорт турига қараб юкхат) ва товарга илова қилинадиган ҳужжатлар (инвойс).

 

Хорижий импортчи диққатига! 1997 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда барча турдаги товарлар (ишлар, хизматлар)га доир экспорт божхона божлари бекор қилинган.

*Президентнинг 10.10.1997 йилдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1871-сон Фармонига 4-илова.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика