Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 45 / Қарор ва ижро

«Ишонч телефони»га ишонч ортмоқда

Мамлакатимизда фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида бу борада тегишли нормалар белгиланган. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддасига кўра мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. 

 

Фуқароларнинг оғзаки мурожаат қилиш ҳуқуқи нечоғли кафолатланганини бугунги кунда давлат органлари ва жамоат ташкилотларида ташкил этилган «Ишонч телефони» мисолида ҳам кўриш мумкин.

Жиззах вилояти давлат солиқ идоралари «Ишонч телефони»га жорий йилнинг 1 ноябрига қадар фуқаролардан 295 мурожаат келиб тушган. Уларнинг 284 таси бўйича текшириш ва ўрганиш ишлари амалга оширилган.

– Фуқароларнинг «Ишонч телефони» орқали қилаётган мурожаатларини Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдукарим Эшназаров. – Ҳар бир мурожаат навбатчи томонидан ҳисобга олиш дафтарига қайд этилиб, тегишли тартибда ўрганиб чиқилаётир. «Ишонч телефони» орқали хабар қилинаётган қонунбузарликлар ва камчиликлар ҳақидаги мурожаатларнинг бирортаси эътиборсиз қолдирилмаётгани давлат идоралари билан фуқаролар ўртасида ўрнатилган ушбу тезкор алоқа усулига одамларнинг ишончини мустаҳкамлаётир.

«Ишонч телефони» орқали бўлган мурожаатларнинг аксариятини савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилиши, тўловларни пластик карточкалар орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб «терминал» аппарати ишлатилмаслиги ҳолатлари ташкил этмоқда. Кундалик турмуш билан бевосита боғлиқ бўлган бу масалалар давлат назорат органлари, хусусан, солиқ идораларининг доимий эътиборида.

Солиқ идоралари мурожаатда баён қилинган масалани ҳал этишда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш, зарурат бўлган вазиятларда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли назорат тадбирларини амалга оширмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида савдо хизмати кўрсатишдан тушган пулларни назорат касса аппаратида кирим қилмаслик бўйича 111, ҳужжатсиз маҳсулотлар сотиш ва хизмат кўрсатиш бўйича 54, солиқ қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 97 ҳолат аниқланиб, тегишли чора кўрилди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда ҳудудий давлат солиқ инспекциялари «Ишонч телефони» рақамлари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида кўзга ташланадиган жойларга илиб қўйилган. Шу мақсадда жойларга «Ишонч телефони» рақамлари кўрсатилган 4 мингдан ортиқ махсус эслатмалар тарқатилган.

Бошқарма томонидан октябрь ойида вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилган «Тарғибот кунлари» доирасида 17 давра суҳбати ва учрашувлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда камчиликлар ҳақида «Ишонч телефони» орқали хабар қилишни тарғиб этишгина эмас, қонунбузарликларнинг олдини олишда жамоатчилик иштирокини кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар муҳим аҳамият касб этаётир.

«Ишонч телефони»га ишонч ортишида бундай тарғибот ишлари яхши самара бермоқда. Айниқса, вилоят телевидениеси орқали мунтазам намойиш этилаётган «Кун мавзуси» кўрсатувида «Ишонч телефони» орқали мурожаатнинг ҳар бир фуқаро учун ҳам, мамлакатимиз иқтисодиёти учун ҳам фойдали экани ҳаётий мисолларда кўрсатиб берилмоқда.

 

ЎзА материали асосида тайёрланди.

 

 

Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 35-модда.

Прочитано: 1927 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика