Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олишга даъвогарлар эътиборига
2015 йил 28 ноябрда солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун имтиҳон ўтказиш режалаштириляпти.
Шу муносабат билан белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курларини ўтаган шахслар 2015 йил 18 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида аризани тақдим этишлари мумкин (маълумотлар олиш учун телефон 239-29-31).
Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун имтиҳон топширишга Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 17.12.2007 йилда 1749-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларига мувофиқ ҳужжатларни тақдим этган даъвогарлар киритилади.
Молия вазирининг ўринбосари
М.МИРЗАЕВ.