Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 45 / Бевосита мулоқот

Товарларингиз учун менинг витринам

Интернет-дўкон (витрина) очмоқчиман. Ундаги товар хусусий дўконларга тегишли бўлади. Улар савдо қилиш, товар сифати ва уни етказиб беришга зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги учун жавоб берадилар. Мен эса фақат сайтдаги рекламадан даромад оламан.

Бундай фаолиятни амалга ошириш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишим керакми? Сайтдаги рекламадан даромад олганлигим учун қандай солиқларни тўлашим керак бўлади?

Ш.Михраев.

 

– Рекламани жойлаштириш тўғрисида низомнинг1 24-бандида рекламани Интернет тармоғининг веб-сайтларида жойлаштиришга рухсат берилади.

Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг2 47-бандига мувофиқ, улар рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштиришни амалга оширишга ҳақлилар. Демак, ушбу фаолият билан шуғулланиш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишингиз лозим.

Солиқ кодексининг 375-моддаси тўртинчи қисмида белгиланишича, қатъий белгиланган солиқ якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг ­25-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади. Агар фаолият амалга оширилган жой учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалардан фарқ қилса, қатъий белгиланган солиқ энг юқори ставка бўйича тўланади.

Фаолиятнинг бошқа турлари учун (демак, реклама фаолияти учун ҳам) Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкаси3 Тошкент шаҳрида ЭКИҲнинг 2 бараварини; Нукус шаҳри ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда ЭКИҲнинг 1,5 бараварини; бошқа аҳоли пунктларида ЭКИҲнинг 1 бараварини ташкил қилади.

 

1Монополиядан чиқариш давлат қўмитасининг АВ томонидан 6.04.2001 йилда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон Қарорига 1-илова. Рўйхатга изоҳда, хусусан, унга киритилган фаолият турларини юридик шахс шаклидаги тадбиркорлик субъектлари ҳам амалга оширишлари мумкинлиги кўрсатилган.

3Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 12-илова.


Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 1832 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика