Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 45 / Амалий бухгалтерия

Беғараз совға

МЧЖнинг муассисларидан бири ўзининг бутун улушини туғишган укасига текинга берди.

Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Улуш текинга берилганда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш зарур?

О.Сальникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 20-моддасида МЧЖ иштирокчиси, агар уставда тақиқланган бўлмаса, устав фондидаги ўз улушидан учинчи шахснинг фойдасига воз кечиши мумкинлиги хусусида чекловлар назарда тутилмаган. Бироқ ҳар қандай ҳолда берилаётган улуш устав ҳужжатларига кўра тўлиқ шакллантирилиши керак. Акс ҳолда Қонуннинг 20-моддаси учинчи қисмида белгиланган, жамият иштирокчисининг улуши фақат шаклланган қисми бўйича бошқа шахсга ўтказилиши мумкинлиги қоидаси кучга киради. Устав капиталининг шаклланмаган (тўланмаган) улушлари билан бўладиган ҳар қандай битимлар ҳақиқий эмас.

Қонун ҳужжатларида мулкий ҳуқуқнинг амалда берилишини тасдиқлаш учун расмийлаштириш керак бўладиган ҳужжат белгиланмаган. Унинг тартибини шартнома билан белгилаш мумкин. Амалиётда бундай бериш одатда МЧЖ устав капиталидаги улушни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (Президентнинг 24.05.2006 йилдаги ПҚ-357-сон Қарори билан тасдиқланган) 33-бандига кўра, юридик шахслар таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида уларни рўйхатдан ўтказган органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

 ариза;

 тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

 ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг ваколатли шахс томонидан имзоланган ва тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган 2 нусхаси;

 давлат божи тўланганлиги ҳақида банк тўлов ҳужжати;

 улуш (ҳисса) бошқа бировга ўтган тақдирда – мазкур улуш (ҳисса) бошқага ўтганини тасдиқлайдиган ҳужжат (шартнома, хат ва бошқалар);

 рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда – устав фондида улушларни сотиб олиш бўйича битимларни амалга оширишга дастлабки розиликни бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори.

«Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг (6.01.2012 йилдаги ЎРҚ-319-сон) 17-моддасидан келиб чиқилса, уни олиш шарти, агар жисмоний шахс ариза билан мурожаат этиш пайтида бирор-бир хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларнинг (улушларнинг) 35%ини тасарруф этган бўлса, у устав фондидаги улушларни тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган, жисмоний шахс амалга оширадиган битимларга татбиқ этилади.

Устав ҳужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилгандан (ўзгартиришлар киритилганидан) кейин бухгалтерия ҳисобида муассисни алмаштириш бўйича проводка қилинади:

Дт 8300 – А муассис улушнинг номинал қиймати суммасига;

Кт 8300 – Б муассис улушнинг номинал қиймати суммасига.

Солиқ кодексининг ­178-моддаси 7-бандига кўра, текин олинган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқларнинг қиймати олувчи жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадига киритилади. Айни вақтда Солиқ кодексининг 179-моддаси 32-бандида жисмоний шахслардан текин (шу жумладан ҳадя шартномаси бўйича) олинган улушлар тарзидаги даромадларни, агар уларни бериш яқин қариндошлар ўртасида амалга оширилса, солиқ солишдан озод қилиш тарзидаги имтиёз назарда тутилган. Бунда яқин қариндошларга эр, хотин, ота-она, болалар, туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, боболар, бувилар, неваралар киради (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

 

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Baker Tilly Tashkent» МЧЖ АТ
бошқаруви раиси.

Прочитано: 2230 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика