Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 45 / Шахсий манфаат

Пешайвонни иситди – қўшнининг уйига сув тоширди!

Учинчи қаватдаги квартира эгаси уни капитал таъмирлаш чоғида ҳеч қандай рухсат олмасдан лоджияда иситиш батареясини ўрнатди. Иситиш улангандан кейин бир неча соат ўтгач қопқоқ синди ва отилиб кетди. Қувурдан шаррос отилган иссиқ сув иккинчи қаватдаги О.нинг квартирасини сувга тўлдирди. Аёл судга жавобгар К., Р. ва ХУМШга нисбатан даъво билан мурожаат қилиб, унга етказилган тегишинча 8 770 633 сўм моддий ва 5 000 000 сўм маънавий зарарни ундириб беришни талаб қилди.

 

Суд мажлисида жавобгар сув тошишида ўзининг айбсизлигини баён қилди. Таъмирлаш ХУМШ билан келишилган. Тўртинчи қаватдаги қўшни К. иситиш тизимини ўзбошимчалик билан ёққан, натижада батарея ишдан чиққан. Шикастланган буюмларга (гиламлар, кийим ва ҳоказо) келганда, даъвогар уларни қутқариш чораларини кўрмаганлиги учун ўзи айбдордир – уларни қуритишга олиб чиқмаган, ҳўллигича квартирада қолдирган.

Суд 13 декабрдан 14 декабрга ўтадиган тунда Р.нинг квартирасидан О.нинг квартирасига сув тошганлигини аниқлади. Даъвогар мурожаат қилган баҳолаш фирмаси таъмирлаш ишлари қийматини 4 829 633 сўм деб белгилади. Бундан ташқари, сув тошиши натижасида пўпанаклар ҳосил бўлган ва замбуруғлар пайдо бўлган, улар, ЎзР ФА Микробиология институтининг хулосасига кўра, инсон учун касаллик туғдиради. Суднинг қурилиш-техник экспертизаси хулосасига кўра таъмирлаш-тиклаш ишларига харажатлар 3 248 666 сўмни, даъвогарнинг мол-мулкига етказилган моддий зарар эса 2 240 750 сўмни ташкил қилади.

Тўртинчи қаватда яшайдиган қўшни иситишга улана олмаган, чунки ертўладаги хонага кира олмаган. Уни ХУМШ сантехниги улаб берган. Шу тариқа, квартирага сув тошиши учун нафақат Р., балки ХУМШ ҳам айбдор, чунки улаш ва узиш учун жавобгарлик ширкат зиммасига юкланган. У яшовчилар уйдаги иситиш тизимидан фойдаланишини лозим даражада назорат қилмаган.

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри органлари тақдим этган Р. квартирасининг режасига кўра балконда иситиш батареялари бўлиши назарда тутилмаган. Жавобгар ўзбошимчалик билан, рухсат олмасдан лоджияда 2 та батарея ўрнатган, улардан бири ёрилган.

Квартирадаги хоналарни ҳар қандай ўзгартириш, қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш тегишли органларнинг рухсатлари асосида ўтказилиши керак. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси ва «Тошиссиққуввати» УК юборган жавобларга кўра Р. квартирани реконструкция қилиш масалалари бўйича (шу жумладан квартира ичидаги иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти линияси тармоқларининг лойиҳадаги ҳолатини ўзгартириш бўйича) уларга мурожаат қилмаган.

Иш материалларини кўриб чиқиб, суд О.нинг даъвосини қисман қондириб, жавобгар Р. ва ХУМШдан солидар тартибда даъвогарнинг фойдасига 5 489 416 сўм моддий зарар ва 824 200 сўм суд харажатлари, шунингдек маънавий зарарни қоплаш ҳисобига 100 000 сўмни ундиришга қарор қилди. Шунингдек жавобгарлардан 1 202 723 сўм миқдорида давлат божи ундирилди.

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

 

P.S.

Судга бундай аризаларни тақдим этиш учун лойиҳалаш ва сметалар тузишга лицензияси бўлган ихтисослашган ташкилотнинг зарарни баҳолаши талаб қилинади. Гарчи кейинроқ яна суд экспертизаси ўтказилса-да, бироқ мазкур ҳисоб-китобни судлар даъво аризасини қабул қилаётганда доимо талаб қиладилар, бунда уни кейинчалик суд экспертизаси мутахассислари талаб қилишини кўрсатадилар.

Прочитано: 1930 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика