Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 45 / Амалий бухгалтерия

Кечиккан суғурта товони

Хусусий корхона балансида қайд этилган автомобиль аварияга учради. Уни мулкдор ўз пулига таъмирлади, чунки суднинг ҳал қилув қарори бўйича суғурта компаниясининг товон пули ЙТҲ юз берганидан кейин 4 ойдан кейингина олинди.

Суғурта маблағларининг келиб тушиши ва мулкдорга автомобилни таъмирлаш харажатларини қоплаш қандай бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади? Агар мулкдор сарфланган маблағлар қопланишидан бош тортса, олинган суғурта товонига қай тартибда солиқ солинади?

Е.Аникеева,

ХК бош бухгалтери.

 

– Солиқ кодексининг 355-моддаси тўртинчи қисми 10-бандига мувофиқ, суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар ЯСТ солиш объекти сифатида қаралмайди. Бухгалтерия ҳисобида суғурта ҳодисаси юзага келганда уларнинг келиб тушиши, шунингдек хусусий корхона мулкдорига у сарфлаган маблағларни қоплаш қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Суғурта компаниясининг суғурта товонини тўлаш бўйича қарзи ва мулкдордан у сарфлаган маблағларни қоплаш бўйича қарз акс эттирилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Суғурта компаниясидан суғурта товони келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Мулкдор олдидаги қарз маблағларни унинг пластик карточкасига ёки депозит ҳисобварағига ўтказиш билан сўндирилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Мулкдор олдидаги кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан даромад акс эттирилди (агар у ўзи сарфлаган маблағлар қопланишидан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилса)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

 

Қонун ҳужжатларида бир тараф бошқа тараф – қарздорни унга нисбатан мажбуриятни бажаришдан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши имконияти назарда тутилган. Чунончи, Фуқаролик кодексининг 348-моддасида назарда тутилишича, кредитор қарздорни унинг зиммасидаги мажбуриятлардан озод қилиши билан, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, мажбурият бекор бўлиши мумкин. Ҳисобдан чиқарилган қарзга бошқа даромад сингари ЯСТ солиниши керак (Солиқ кодексининг 355-моддаси).


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2053 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика