Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 45 / Бевосита мулоқот

МЧЖ ихтиёрий тугатилганда

МЧЖ ихтиёрий равишда тугатиляпти.

Корхона тугатилаётганда муассисга устав капиталидаги бадални қайтариш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? ДСИга тақдим этиладиган тугатиш балансида актив ва пассивнинг якунлари ноль даражага келтирилиши керакми?

Л.Матсалаева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Сизни қизиқтираётган таомилни Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом (Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон Қарори билан тасдиқланган) тартибга солади. Тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузиб, у муассислар томонидан тасдиқланганидан кейин тугатувчи Низомнинг 23-бандида белгиланган кетма-кетлик тартибида кредиторларга тўловни амалга оширади*. Улар билан ҳисоб-китоблар якунланганидан, берилган ижро ҳужжатлари (улар бўйича корхона қарздор ҳисобланади) амалда бажарилганидан, солиқлар ва мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар (шу жумладан текширув якунлари бўйича) тўланганидан, шунингдек қолган мол-мулк муассислар ўртасида тақсимланганидан кейин тугатувчи тугатиш балансини тузади. Башарти барча мавжуд қарзлар (ходимлар олдидаги дебиторлик, кредиторлик қарзлари, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича, бошқа кредиторлар олдидаги), шу жумладан муассислар олдида ҳам пул маблағлари кўринишида ва мол-мулкни реализация қилиш йўли билан (ҳиссалар бўйича ҳам, қолган мол-мулкни тақсимлаш бўйича ҳам) сўндирилса, тугатиш балансининг активи ва пассиви якунлари нолга тенг бўлади. У корхона муассислари томонидан тасдиқланади ва ДСИга топширилади.

Бухгалтерия ҳисобида корхона тугатилаётганда муассис билан ҳисоб-китоблар қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Муассисга унинг устав капиталидаги улуши бўйича қарз акс эттирилган

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

Муассисдан жамғарилган фойда улуши бўйича қарз акс эттирилган

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»;

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

10%лик ставкада дивидендлар тарзидаги даромад солиғи ҳисобланган

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

 

Муассисга қарз пул билан ҳам, мол-мулк билан ҳам (масалан, асосий воситалар, номоддий активлар, материаллар, тайёр маҳсулот, товарлар билан) тўланиши мумкин.

Шуни ҳисобга олиш лозимки, юридик шахс тугатилаётганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан у устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади, солиқ солиш мақсадида дивиденд деб эътироф этилиб (Солиқ кодексининг 22-моддаси), тегишинча солиқ солинади.

Корхонани тугатиш билан боғлиқ операциялар бўйича батафсил бухгалтерия ёзувлари, шунингдек тугатиш балансини тузиш хусусиятлари «Хусусий корхонанинг тугатилишини ҳисобга олиш» материалида («СБХ»нинг 18.08.2015 йилдаги 32 (1096)-сони) келтирилган.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти. 

 

*Кредиторлар талабларини қондириш муассислар томонидан тугатилаётган корхонанинг банкдаги ҳисобрақамларига йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан ҳам амалга оширилиши мумкин (Низомнинг 28-банди). Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда тугатувчи корхонани тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилиши шарт. Корхона тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади (Низомнинг 29-банди).

Прочитано: 4295 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика