Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 44 / Жавоб берамиз

Ижара тўловининг солиқ оқибатлари

Ягона ер солиғини тўловчи юридик шахс ўз балансидаги транспорт воситасини ижарага берса ёки бошқа жисмоний, юридик шахслардан ижарага олинган транспорт воситаларини иккиламчи ижарага берса, бюджетга қандай тўловларни амалга оширади?

 

Солиқ кодексининг 132-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар бошқа даромадлар таркибига киради.

Ягона ер солиғини тўловчилар учун бошқа даромадларга, шу жумладан мол-мулкни оператив ижарага ва иккиламчи ижарага беришдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди, дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 363-моддаси). Шу билан бирга ягона ер солиғи тўловчи юридик шахслар иш фаолиятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ушбу ўзи етиштирган маҳсулотни қайта ишлаш улуши маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этиши лозим (Солиқ кодексининг 362-моддаси).

 

Интернет (www.norma.uz) орқали келган саволларга жавобларни эксперт
Маҳмуджон УМАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 1954 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика