Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 44 / Солиқ солиш

Асосий фаолиятдан келиб чиқилади

Хусусий кичик корхонамиз узоқ йиллардан буён юридик ва жисмоний шахсларга божхона хизматларини кўрсатиб келади. 2014 йилнинг 4-чорагида фуқароларимизга пуллик тиббий хизматларни кўрсатиш учун лицензия олиб, тиббий диагностика марказини ишга туширдик.

Жорий йилнинг 9 ойи натижалари бўйича корхонамизнинг асосий фаолияти аҳолига тиббий хизматларни кўрсатиш бўлди.

Фаолиятимизнинг асосий тури аҳолига тиббий хизматларни кўрсатиш бўлгани учун Президентимизнинг ПФ-3923-сон Фармонига биноан тегишли солиқ тўловларидан озод бўлганимизни биламиз, лекин юридик ва жисмоний шахсларга божхона хизматларини кўрсатиш фаолиятидан ҳам бизга бирон-бир имтиёзлар назарда тутилганми?

Б.Ҳазратқулова,

хусусий корхона бош бухгалтери.  

 

– Солиқ кодексининг 22-моддасида асосий фаолият турига таъриф берилиб, унга кўра юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланади.

Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобот даври эса Солиқ кодексининг 359-моддасида келтирилган бўлиб, у йил чораги ҳисобланади.

Корхонангизда йилнинг 9 ойлик натижалари бўйича тушум устунлик қилган асосий фаолият тури аҳолига тиббий хизматларни кўрсатиш бўлган экан, демак сизнинг корхонангиз тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

Маълумки, Президентимизнинг 19.09.2007 йилдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги ПФ-3923-сон Фармонининг 7-банди билан 2007 йилнинг 1 октябридан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган. Эътибор беринг, бу ерда имтиёз тиббиёт фаолиятига эмас, балки тиббиёт муассасасига бериляпти.

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилсак, корхонангиз тиббиёт муассасаси бўлиб қолар экан, унинг бошқа фаолиятлари бўйича олинган даромадлари ҳам ягона солиқ тўловини тўлашдан 2018 йилнинг 1 январига қадар озод этилади.

Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ушбу имтиёзни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилиши шарт, акс ҳолда ушбу имтиёз тўлалигича давлат бюджетига уларга ҳисобланган пенялар билан ундирилади.

 

Жавобни «Soliq Kalkulyatori» СМТ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 2019 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика