Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 44 / Амалий бухгалтерия

Узилган лизинг

Корхона лизинг шартномасига кўра бошқа хўжалик юритувчи субъектга автомобилни реализация қилди. Бир йил ўтгач лизинг олувчи тўловларни тўлашни тўхтатди. Лизинг берувчи судга қарзни ундириш даъвоси билан мурожаат қилди, даъво қондирилди. Бироқ ярим йил ўтса ҳам лизинг тўловлари ундирилмади. Даъво аризаси такрор берилганидан кейин суд лизинг олувчидан лизинг объектини олиб қўйиш тўғрисида қарор чиқарди.

Суд қарорига кўра олиб қўйилганда лизинг объекти лизинг берувчининг балансига қандай қиймат бўйича кирим қилинади? Мазкур операция қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?

Е.Тен.

 

– Лизинг объектини олиб қўйиш ва уни муддатидан аввал лизинг берувчига қайтариш тартиби, хусусан, Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низом (молия вазирининг АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) билан тартибга солинади. Мазкур Низом мақсадида молиявий ижара тушунчаси лизинг тушунчасини ҳам ўз ичига олади.

Мол-мулкни лизинг шартномасига кўра муддатидан олдин қайтариш лизинг берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

лизинг объектининг қопланмаган қиймати суммасига:

капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800) дебети;

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисми» счёти кредити;

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти кредити – узоқ муддатли қисми;

лизинг шартномаси бўйича мол-мулкнинг берилиши натижасида вужудга келган кечиктирилган даромаднинг (агар мавжуд бўлса) қолган суммасини молиявий натижаларга ҳисобдан чиқариш:

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» счёти дебети – жорий қисми;

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счёти дебети – узоқ муддатли қисми;

9390-«Бошқа операцион даромадлар» счёти кредити;

лизинг шартномаси бўйича мол-мулкнинг берилиши натижасида вужудга келган кечиктирилган харажатнинг (агар мавжуд бўлса) қолган суммасини молиявий натижаларга ҳисобдан чиқариш:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебети;

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счёти кредити – жорий қисми;

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар» счёти кредити – узоқ муддатли қисми;

молиявий ижара шартномасига мувофиқ лизинг берувчи томонидан амалга ошириладиган молиявий ижара объектини қайтариш (бузиш, ташиш ва бошқалар) бўйича харажатлар суммасига:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебети;

меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар кредити.

Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишли бўлганлиги боис (14.04.1999 йилдаги «Лизинг тўғрисида»ги 756-I-сон Қонуннинг ­15-моддаси) олиб қўйилган мол-мулкнинг қийматига сўндирилмаган асосий қарзнинг барча суммалари киритилади. Лизинг тўлови лизинг олувчи томонидан лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг қопланиши, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидир. Бундан келиб чиқиб лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари тўланмаганда нафақат мол-мулк қийматини қоплаш бўйича дебиторлик қарзи (0920 ва 4810-счётлар дебети), балки фоизли даромадни ҳисобга олиш ҳисобварақлари бўйича дебиторлик қарзи (4830-«Олинадиган фоизлар» счёти дебети) ҳам тўланмай қолган. Фоизли даромад бўйича дебиторлик қарзининг сўндирилмаган қисми асосий воситани қайтариш чоғида унинг қийматини кўпайтириши мумкин эмаслиги сабабли ушбу сумма у лизинг олувчи томонидан сўндирилиши ёки у суднинг ҳал қилув қарорига асосан ҳисобдан чиқарилиши ёхуд даъво муддати тугашига қадар олинадиган фоизларни ҳисобга олиш счётларида ҳисобга олинади.

Гўзал ИСЛОМОВА,

«Baker Tilly Tashkent» МЧЖ АТ бошқаруви раиси.

Прочитано: 2092 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика