Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 44 / Солиқ солиш

Фоизлардан солиқ ушлаб қолишга ким жавобгар?

Қарз олган корхона олинган қарз суммасини қайтарди ва ундан фоизларни тўлиқтўлов манбаида 10%лик ставкада солиқни ушлаб қолмасдан тўлади. Қарз берувчи корхона солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайди.

У фоизлар тарзидаги даромад солиғини мустақил равишда тўлаши ва ҳисоб-китобни ДСИга тақдим этиши зарурми?

О.Сальникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

СОЛИҚНИ ТЎЛОВЧИ УШЛАБ ҚОЛАДИ

Солиқ кодексининг 156-моддасига мувофиқ фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади. ­Яъни қарз олувчи қарз берувчига солиқни чегирган ҳолда қарздан фойдаланганлик учун тегишли фоизларни тўлаши, ушлаб қолинган солиқни бюджетга ўтказиши ва тегишли ҳисоботни топшириши керак.

2015 йилга фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкаси 10% миқдорида белгиланган (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарори 3-банди). Уни ҳисоблаб чиқариш ва тўлов манбаида ушлаб қолиш тартиби Солиқ кодексининг 165-моддасида белгиланган. Унга кўра солиқ тўлаш пайтида ушлаб қолинади, уни ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш учун даромад тўлаш манбаи, яъни қарз олувчи жавобгардир. У:

солиқни даромадлар (фоизлар) тўлаш санасидан кечиктирмай бюджетга ўтказиши;

солиқ ҳисоб-китобини тўлов амалга оширилган ҳисобот даври тугагандан кейин ДСИга 25 кундан кечиктирмай тақдим этиши;

ДСИга тасдиқланган шаклдаги, даромадининг умумий суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани солиқ даври тугаганидан кейин 30 кун ичида тақдим этиши;

даромад олувчи юридик шахсга унинг талабига биноан, даромад суммаси ва солиқ даври учун ушлаб қолинган солиқ суммаси ҳақида тасдиқланган шаклда маълумотнома тақдим этиши шарт.

Ҳисоботнинг кўрсатилган шакллари МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига (бундан кейин – 2439-сон Қарор) 1-иловада келтирилган.

Кўриб турганимиздек, қарз берувчи корхона солиқ тўлаши ва у бўйича мустақил равишда ҳисобот беришига зарурат йўқ, чунки буни даромад тўлаш манбаи ҳисобланган қарз олувчи қилиши керак.

 

ҲИСОБОТДА ОЛУВЧИ АКС ЭТТИРАДИ

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган қарз берувчи корхона фоизларнинг ҳисоблаб ёзилган суммасини Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида (2439-сон Қарорга 13-илова) қуйидагича акс эттиради:

  • ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада бошқа даромадлар таркибида;
  • ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган даромадлар таркибида;
  • ЯСТ ҳисоб-китобининг 2 ва 4-иловаларидаги маълумотларга мувофиқ келадиган сатрларида.

 

УШЛАБ ҚОЛМАСДАН ТЎЛАДИ

Агар қарз олувчи қарз берувчига тегишли фоизларни унга тўлаб, улардан солиқни ушлаб қолмаган бўлса, қарз берувчи қарз олувчига ушлаб қолинмаган солиқ миқдоридаги ортиқча ўтказилган суммани қайтариши лозим. Қарз олувчи эса ўз навбатида қарз берувчи қайтарган маблағларни ДСИга солиқ тўлаш ҳисобига ўтказиши лозим. Бундан ташқари, унинг солиқ тўлаш муддатларини бузганлиги учун пеня тўлашига тўғри келади, зеро солиқ фоизларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланиши керак эди.

Қарз бериш, фоизларни ҳисоблаб ёзиш ва солиқни ушлаб қолиш операциялари синтетик ҳисобда тўғри акс эттирилганда тарафларнинг ҳар бирида солиқ бўйича қарз (қарз берувчида – кредиторлик қарзи, қарз олувчида – дебиторлик қарзи) вужудга келади. Уни сўндириш учун тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини расмийлаштиришлари мақсадга мувофиқдир.

 

Ирина АХМЕТОВА,
«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2129 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика