Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 44 / Жавоб берамиз

Савдо устамаси ва нарх калькуляцияси

Товарларнинг сотиш нархлари қандай шакллантирилади ёки савдо устамаси неча фоизгача белгиланиши мумкин? 

 

Товарнинг сотиш нархи унинг таннархига бевосита ва билвосита харажатларни қўшган ҳолда калькуляция қилинади, ­яъни шакллантирилади. Калькуляцияни битта маҳсулот учун ҳам, бир гуруҳ маҳсулотлар учун ҳам тузиш мумкин. Билвосита харажатлар ҳар хил турдаги маҳсулотлар ўртасида, маълум бир тақсимот базаси орқали мутаносиб равишда тақсимланади. Мисол учун, тақсимот базаси сифатида ишчиларнинг иш ҳақи, сарфланган материаллар нархи ва ҳ.к.лар бўлиши мумкин.

Калькуляция тузишга мисол:

Харажат турлари:

 

Сумма

 

Товар нархи

 

350 000

 

Сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар (божхона йиғим ва тўловлари, солиқлар ва бошқа тўлов суммалари, воситачилик мукофотлари, сертификат олиш харажатлари, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва ҳ.к.)

 

100 000

 

Асосий ва қўшимча иш ҳақи (сотиш менежерлари, сотувчилар, омбор мудири, омборчи, омбор қоровули ва ҳ.к.)

 

75 000

 

Ягона ижтимоий тўлов

 

11 250

 

Коммунал харажатлар (омборларни сақлаш, электрэнергияси тўловлари ва ҳ.к.)

 

8 000

 

Савдо фаолияти бўйича бошқа харажатлар (реклама, ташиш-юклаш харажати ва ҳ.к.)

 

2 000

 

Жами харажат

 

546 250

 

Фойда (10% харажатга нисбатан)

 

54 625

 

Жами сотиш нархи

 

600 875

 

 

Савдо устамасининг фоизини белгилашда чеклов бўлиши мумкин. Устама сизнинг товарларингиз моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг маҳсус тартиби ўрнатилган товарлар рўйхатига кириш-кирмаслигига боғлиқдир (ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон Қарорига 3-илова). Агар товарларингиз махсус сотиш тартиби ўрнатилган товарлар рўйхатига кирса, ушбу тартиб талабларига асосланасиз.

Бундан ташқари, чакана дорихона тармоғи корхоналари дори-дармон воситаларини Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишда савдо устамаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 29.09.2000 йилда 974-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган чакана нархларда сотадилар.

Бошқа ҳолларда савдо устамаларини белгилаш қонун асосида тартибга солинмай, балки хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мустақил равишда белгиланади.

 

Интернет (www.norma.uz) орқали келган саволларга жавобларни эксперт
Маҳмуджон УМАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 5220 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика