Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 44 / Амалий бухгалтерия

Фоизлари билан қайтаришди

Молиявий қарз олинди. Ўз вақтида қайтарилди. Қарздан муддатлар бўйича фойдаланилганлиги учун фоизлар (ЎзР МБнинг такрорий молиялаш ставкаси бўйича) ҳисоблаб ёзилди.

Қарзга доир фоизлар ҳисоблаб ёзилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

Д.Комилов,

МЧЖ менежери.

 

– Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқноманинг (21-сон БҲМСга1 2-илова) 292-бандига мувофиқ 6820-«Қисқа муддатли қарзлар» ҳисобварағида қарз берувчилардан (банклардан ташқари) 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга олинган қарзлар ҳисобга олинади. 6920-«Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағида улар бўйича кредиторларга тўланиши лозим бўлган фоизлар ҳақидаги ахборот умумлаштирилади. Тўланиши лозим бўлган фоизлар бўйича ҳисобланган суммалар 6920-«Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағининг кредитида, фоизлар бўйича қарзларни тўлаш эса ушбу ҳисобварақнинг дебетида акс эттирилади (Йўриқноманинг 298-банди).

Қарз олувчи ташкилот учун қарзлар бўйича фоизлар улар амалга оширилган даврнинг, яъни ўтказиш пайтидаги харажатлари (молиявий фаолият бўйича харажатлар сифатида) ҳисобланади (24-сон БҲМС «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»нинг2 9-банди).

Солиқ солишда фоизлар кўринишидаги даромадлар ўз хусусиятларига эга. Уларга 10%лик ставка бўйича (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарори 3-банди) тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 156-моддаси). Яъни сиз улар суммасидан солиқни чегирган ҳолда қарздан фойдаланганлик учун фоизлар бўйича қарзни сўндиришингиз ва, тўлов манбаи бўлганингиз боис, фоизларга солиқни бюджетга ўтказишингиз ва ҳисобот топширишингиз керак.

 

Айтиб ўтилганларнинг ҳаммасини қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттириш мумкин:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Қарз шартномаси бўйича маблағлар келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

Қарз шартномаси, банкдан кўчирма

 

Қарз бўйича маблағлар қайтарилди

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қарз шартномаси, банкдан кўчирма

 

Ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилди

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби, қарз шартномаси

 

Фоизларга солиқ суммаси акс эттирилди

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Қарздан фойдаланганлик учун фоизлар ўтказилди

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қарз шартномаси, банкдан кўчирма

 

Фоизларга солиқ бюджетга ўтказилди

 

4410-«Бюджетга солиқлар бўйича бўнак тўловлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банкдан кўчирма

 

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 18.08.2009 йилда 1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Елена ГУСЕВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2161 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика