Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 44 / Амалий бухгалтерия

Йўқолган ҳисобварақ-фактурани ҳақиқий эмас деб ҳисобланг

Харидор ўзидаги ҳисобварақ-фактура нусхасини йўқотиб қўйди. Йўқотилган ҳисобварақ-фактурани қандай қилиб тиклаш мумкин? Сотувчи унинг яна бир нусхасини ёзиб бериши мумкинми?

О.Аҳатов,

МЧЖ ҚК бош бухгалтери.

 

– Ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисобот ҳужжати бўлиб (Солиқ кодексининг 222-моддаси), бошланғич ҳисоб ҳужжатларига киради.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 9-моддасига кўра, хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби учун операциялар амалга оширилганлигини қайд этувчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва уларни ўтказишга доир фармойишлар асос бўлади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади.

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари йўқотилган ҳолларда корхона раҳбари буйруқ билан йўқотиш сабабларини текширувчи комиссияни тайинлаши мумкин. Бунда текширув натижалари корхона раҳбари ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахслар томонидан тасдиқланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бошланғич ҳужжатларни йўқотишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади (Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомнинг* 29-банди).

Сизнинг ҳолатингизда харидорга йўқолган ҳужжатни тиклаш тўғрисида ёзма ёки оғзаки илтимос билан (эҳтимол, ҳужжат йўқолганлиги тўғрисидаги далолатномани илова қилган ҳолда) сотувчига мурожаат этишини тавсия қиламиз. Амалиётда одатда юқоридаги бурчагида «Дубликат» деб ёзилган янги ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Биринчи нусха топилган тақдирда мазкур ҳужжатни бухгалтерия ҳисобида такроран акс эттирмаслик учун шундай қилинади.

 

Ирина БОРИСОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 

*Молия вазирининг АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Прочитано: 2305 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика