Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 44 / Амалий бухгалтерия

Ходим корхона учун ижара ҳақини тўласа

Ташкилотнинг ҳисобрақамида хона ижараси ҳақини тўлашга маблағ йўқ.

Уни директор, ходим ёки собиқ муассиснинг шахсий картасидан тўлаш мумкинми? Бу бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши керак? Фирма учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Г.Аҳметова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Ҳа, тўловни жисмоний шахснинг пластик карточкасидан тўлаш мумкин.

Ижара ҳақини ижарачи бўлмаган шахс тўлашига юридик асос яратиш учун қарзни ўтказиш тўғрисида икки тарафлама ёки уч тарафлама битим тузиш лозим (Фуқаролик кодексининг 322-моддаси). Бироқ ФКнинг 322-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилиши боис икки тараф (қарздор – ижарачи ва янги қарздор – директор) томонидан битимни тузиш чоғида кредитор – ижарага берувчи розилик бериши зарур.

Қарзни ўтказиш чоғида операцияни юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштириш муҳим. Битимда: унинг предмети; қарз вужудга келишининг асослари; воз кечилаётган қарз ҳажми; қарзнинг кимга тегишлилиги, қарздордан янги қарздорга ўтишини тасдиқлайдиган ҳужжатларни топшириш тартиби; қарзни ҳақ тўлаб ўтказиш масалалари ва бошқа масалалар кўрсатилиши керак. Мазкур битим давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайди (ФКнинг 111-моддаси).

ФКнинг 355-моддаси учинчи қисми маъносидан келиб чиқилса, агар қонун ҳужжатларидан ёки шартноманинг мазмунидан бошқача ҳол англашилмаса, қарзни ўтказиш битими ҳақ эвазига тузилган ҳисобланади. Бироқ буни битимда махсус таъкидлаб, қарзни ҳақ олмасдан ўтказиш ҳам қонуний бўлади (ФКнинг ­505-моддаси олтинчи қисми).

1. Агар жисмоний шахс пул маблағларини қоплашга даъво қилмаса, проводкалар қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Оператив ижара бўйича қарз акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ва б.

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Ижара шартномаси, ҳисобварақ-фактура

 

Текинга олинган хизматлардан даромад акс эттирилди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Ижара шартномаси бўйича қарзни ўтказиш шартномаси, тўлов чеки

 

 

Солиқ солиш мақсадида бошқа даромад ҳисобланган текинга олинган хизматлар қиймати ЯСТ ҳисоб-китоби чоғида ялпи тушумга (Солиқ кодексининг 355-моддаси) ва фойда солиғи ҳисоб-китоби чоғида жами даромадга (Солиқ кодексининг 129-моддаси) киритилади.

2. Агар қарзни ўтказиш тўғрисидаги битим бирор-бир қоплашни назарда тутса, буни қуйидагича акс эттириш керак:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Оператив ижара бўйича қарз акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ва б.

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Ижара шартномаси, ҳисобварақ-фактура

 

Жисмоний шахсдан қарз акс эттирилди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Ижара шартномаси бўйича қарзни ўтказиш тўғрисида битим, тўлов чеки

 

Пул маблағларини қоплаш акс эттирилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

 

Ижара ҳақини тўлаган жисмоний шахс олдидаги қарз сўндирилганда корхонада солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Елена ГУСЕВА,

«Norma Profi» эксперти. 

Прочитано: 2159 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика