Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 44 / Амалий бухгалтерия

Маҳаллийлаштиришни ҳисоблаймиз

Корхонамиз Маҳаллийлаштириш дастури иштирокчисидир. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси қуйидаги формула асосида ҳисобланади: Mд = (1 – И / Т) х 100%. Бу ерда Мд – маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражаси; И – импорт қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг сўмда ифодаланган валюта қиймати (божхона тўловлари ҳам киради); Т – маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархи.

Ушбу валюта қийматига декларациялаш, ИМ74 режимида божхонада сақлаш, сертификатлаштириш, темир йўл ва транспортда, шу жумладан божхона омборидан ўз омборигача ташиш харажатлари кирадими?

А.Нажмиддинов,

бош бухгалтер.

 

– Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 21.07.2010 йилдаги 154-сон Қарорига 1-илова) кўра маҳаллийлаштириш даражаси ҳисоб-китобида импорт қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг божхона тўловларини ўз ичига олувчи сўмда ифодаланган валюта қиймати иштирок этади. Бунда ТМБни харид қилиш билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом) маҳсулот бирлигининг ишлаб чиқариш таннархига киритилади.

 

МИСОЛ. Импорт қилинадиган хом ашёнинг валюта қиймати 250 еврони (курс – 1 евро учун 2 909,15 сўм), божхона тўловлари – 50 еврони ташкил қилади.

Ишлаб чиқариш харажатларига кирадиган, харид қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар суммаси (декларациялаш, ИМ74 режимида божхонада сақлаш, божхона омборидан ўз омборигача ташишга темир йўл ва транспорт харажатлари, сертификатлаштириш бўйича) 200 000 сўмга тенг.

Ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғуртага ажратмалар, ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси ҳамда бошқа ишлаб чиқариш харажатлари 500 000 сўмни ташкил қилади.

Қуйидаги формула асосида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ҳисоблаб чиқарамиз: Мд = (1 – И / Т) х 100%, бу ерда:

И – (250 + 50) х 2 909,15 = 872 745 сўм;

Т – 872 745 + 200 000 + 500 000 = 1 572 745 сўм.

Маҳаллийлаштириш даражаси 44,5%ни ташкил этади (1 – 872 745 / 1 572 745) х 100%).

Олеся ПАК,

«Faba-Expert» МЧЖ.

Прочитано: 1921 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика