Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Амалий бухгалтерия

Иш куни байрамга тўғри келганда

Корхонада баъзи ходимлар учун сменали иш жадвали билан бирга иш вақтининг йиғма ҳисоби белгиланган.

Бундай ҳисобда якшанба ёки байрам кунларидаги ишга қандай қилиб ҳақ тўланади?

Людмила,

бухгалтер.

 

– Иш вақтининг йиғма ҳисобида ҳақ ҳақиқатда ишланган иш вақти учун соатбай тариф ставкасидан келиб чиқиб белгиланган сменалилик жадвалига кўра тўланади. Бунда ходим иш қоидалари (тартиби) ёки жадвалига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши керак бўлган вақт иш вақти ҳисобланади (Меҳнат кодексининг 114-моддаси, бундан кейин – МК).

Шу тариқа, агар иш вақтининг йиғма ҳисобида иш (смена) жадвали бўйича иш куни якшанбага тўғри келса, ходим учун ушбу кун иш куни ҳисобланади, дам олиш куни учун унга смена жадвали томонидан ҳафтанинг бошқа куни белгиланади. Сменалилик жадвали бўйича эмас, балки календарь бўйича дам олиш кунидаги ишга бир баравар миқдорда ҳақ тўланади. Агар иш куни иш (смена) жадвали бўйича байрамга тўғри келса, байрам кунидаги ишнинг ҳар бир соати учун икки баравардан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси), чунки жадвалда уни бошқа кунга ўтказиб бўлмайди.

 

МИСОЛ. Корхонада қўриқлаш хизмати ходимлари учун 6 кунлик иш ҳафтаси (40 соат) билан иш вақтининг йиғма ҳисоби белгиланган. Ҳисобот даври – 2015 йил. Ходимнинг лавозим маоши – 500 минг сўм.

Соатбай тариф ставкаси – 2 969 сўм (500 000 / 168,4), бунда 168,4 соат – ҳисобот даврида иш вақтининг ўртача ойлик муддати (2 021 / 12); 2 021 соат – 6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида соатларда иш вақтининг йиллик меъёри.

Ходим ҳисоб ойида иш (смена) жадвали бўйича 192 соат, шу жумладан байрам кунида – 12 соат ишлади. Тариф бўйича унинг вақтбай иш ҳақи 570 048 сўмни (2 969 х 192) ташкил этади. Байрам кунидаги иш учун қўшимча ҳақ 35 628 сўмни (2 969 х 12) ташкил этади. Унга жами 605 676 сўм (570 048 + 35 628) ҳисоблаб ёзилади.

Прочитано: 3231 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика