Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Солиқ солиш

Бу – кичик муассаса

Биз таълим хизматларини кўрсатамиз. НТМ (ўқув курслари) штатида 10 киши бор (ХХТУТ бўйича коди – 92200). НТМ 2015 йилда ЯИТнинг қандай ставкасини қўллайди?

Э.А., бухгалтер.

 

– Мамлакатимизда таълим олиш ҳуқуқи Конституциянинг 41-моддаси билан кафолатланади ҳамда давлат ва нодавлат таълим муассасалари (НТМ) орқали таъминланади (29.08.1997 йилдаги «Таълим тўғрисида»ги 464-I-сон Қонуннинг 4-моддаси, бундан кейин – 464-I-сон Қонун). Фуқаролик кодексининг (ФК) 40, 76-моддаларига кўра муассаса тижоратчи бўлмаган ташкилотларни ташкил этиш шаклларидан биридир.

«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг (14.04.1999 йилдаги 763-I-сон) 13-моддаси ҳам муассасани ННТга киритади.

Бироқ, НТМ номланишида «муассаса» сўзи бўлишига қарамай, НТМ ННТ ҳисобланмайди, чунки нотижорат муассасасига хос бўлган бир қатор аломатларга мувофиқ келмайди (ФКнинг 76, 178 ва 180-моддалари):

муассаса бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб турилади;

муассаса ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни ва смета бўйича унга ажратилган маблағларга сотиб олинган мол-мулкни бошқа шахсга беришга ёки ўзгача усул билан тасарруф этишга ҳақли эмас;

агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассасага даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган бўлса, бундай фаолиятдан олинган даромад ва бу даромад ҳисобидан сотиб олинган мол-мулк муассасанинг мустақил тасарруфига ўтади ва алоҳида балансда ҳисобга олинади.

Ана шу аломатларнинг барчаси НТМ фаолиятида мавжуд эмас. 464-I-сон Қонунга мувофиқ у юридик шахс ҳисобланади, давлат аккредитациясидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқлари ва таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади, қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган устав асосида фаолият кўрсатади.

Таълим муассасалаpи уставини ишлаб чиқиш тартибида (ВМнинг 5.01.1998 йилдаги 5-сон Қаpоpига 3-илова) белгиланишича, таълим муассаси унинг уставида таълим фаолиятини юpитиш учун заpуp бўлган маблағлаp манбалаpи кўpсатилиши керак. Таълим муассасалари уставда белгиланган вазифаларига мувофиқ пулли таълим хизматлари кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари билан ҳам шуғулланишга ҳақли (464-I-сон Қонуннинг 6-моддаси).

Одатда НТМ сифатида рўйхатдан ўтказилган ўқув курсларига Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичи (ХХТУТ) бўйича 92200-«Ишчилар ва бошқа ходимларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш» коди берилади.

92200-коди берилган НТМга солиқ солиш мақсадида асосий фаолият тури ходимларининг сони бўйича Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 439-сон Қарор) талабларига мувофиқ келадиган, кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига кирадиган НТМлар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланиши мумкин. Солиқ кодексининг 350-моддасида ҳам белгиланишича, микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига ходимларининг сони бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради.

Шу тариқа, 464-I-сон Қонун бўйича юридик шахс ҳисобланадиган ва 439-сон Қарор билан белгиланган асосий фаолият тури ходимлари сонининг мезонларига мувофиқ келадиган НТМни кичик тадбиркорлик субъектларига киритиш мумкин. Бинобарин, бундай НТМга солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини ҳам, 2015 йилдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган 15%лик ЯИТ ставкасини ҳам қўллаш мумкин (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2270-сон Қарори).


Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2647 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика