Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Бевосита мулоқот

Қарзни талаб қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилса

Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасини тузиб, дебиторлик қарзини бошқа ташкилотга ўтказаяпмиз. Бунда у бизга муайян суммани тўлайди.

Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш битимини тузаётганда тарафлар – ЯСТ тўловчиларида қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?

Бухгалтер.

 

– Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтишини англатади. Мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин (Фуқаролик кодексининг 313-моддаси).

Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасини тузишда даромад ушбу ҳуқуқни дастлабки кредитордан олаётган корхонада вужудга келади. У асосий қарз талаблари бўйича қарздор томонидан тўланган суммалар, шу жумладан қарздор томонидан асосий қарздан ташқари тўланган суммалар билан олинган қарз қиймати ўртасидаги ижобий фарқ тарзида аниқланади (Солиқ кодексининг 137-моддаси). Солиқ солиш мақсадида ушбу даромад бошқа даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 8-банди) ва, тегишинча, унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Дастлабки кредитор корхонада ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасини тузиш чоғида солиқ оқибатлари вужудга келмайди. Бу шу билан боғлиқки, пул маблағларининг келиб тушиш вақтидан қатъи назар, товар (иш, хизмат) харидорга реализация қилиш далилини тасдиқлайдиган ҳисобварақ-фактуралар асосида юклаб жўнатилган (бажарилган) даврда бошқа шахсга ўтказиладиган дебиторлик қарзи вужудга келган хўжалик операцияси бўйича солиқ ҳисоблаб ёзилиши ва тўланиши керак эди.

Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечилганда фақат қарз суммасидан ошадиган қиймат бўйича ундан воз кечилгандагина дебиторлик қарзини сотадиган корхонада солиқ солинадиган даромад вужудга келади.

 

Жавобни «Norma Ekspert»
мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2354 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика