Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Бухгалтерга ёрдам

Ишончноманинг орқа саҳифаси бўлиши шартми?

Бизнинг МЧЖ ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Кўпинча харидорнинг вакили бир саҳифага чиқарилган ишончнома тақдим этади, унда олувчининг барча маълумотлари ва у оладиган товарлар рўйхати кўрсатилади. Бироқ Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низомнинг 1 ва 2-иловаларида олинадиган моддий бойликларнинг рўйхати саҳифанинг орқа тарафида кўрсатилган.

Бир саҳифага чиқарилган ишончномани қабул қилиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими?

А.Зуфаров,

МЧЖ бухгалтери.

 

 

– Ишончномаларни расмийлаштириш Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом1 (бундан кейин – 1245-сон Низом) билан тартибга солинади.

Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар корхона ихтиёрига кўра 1245-сон Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар Ишончномалар дафтари корешогида ҳисобга олинган ҳолларда) ёки 2-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар Журналда ҳисобга олинган ҳолларда) расмийлаштирилади (1245-сон Низомнинг 3-банди).

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низом2 (бундан кейин – 1297-сон Низом) тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда, бирламчи ҳужжатлар ва регистрларни ахборот тизимлари ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда тузишга йўл қўяди. Бунда 1297-сон Низом ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиниши лозим. Ахборот тизимлари ва ахборот технологияларининг техник воситалари ҳамда хизматларини қўллаган ҳолда тузилган бирламчи ҳужжатлар ва регистрлар бухгалтерия ҳисобида уларда тегишли мажбурий реквизитлар мавжуд бўлгандагина қўлланилади (1297-сон Низомнинг 3 ва 4-бандлари).

Агар ишончномада 1245-сон Низомда назарда тутилган мажбурий маълумотлар (реквизитлар) мавжуд бўлса, у ижро учун қабул қилинади. Бу ҳол амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайди.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Шарофиддин ҲАЙДАРОВ,

Молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бошқармаси бошлиғи.

Прочитано: 2456 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика