Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Божхона

Божхоначи баскетболчилар

Олий ҳарбий божхона институтида божхона органлари ўртасида ўтказилган баскетбол мусобақасининг асосий ўйинлари бўлиб ўтди.

 

Дастлаб Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳудудий божхона бошқармалари, Миллий кинология маркази, Олий ҳарбий божхона институти ва «Тошкент-Аэро» ИБКдан иборат таркибий тузилмалари – жами 18 та жамоа ўртасида жойларда саралаш ўйинлари ўтказилган эди. Бу босқичлардан муносиб ўта олган 8 жамоа сўнгги босқичда беллашиш учун пойтахтимиздаги Олий ҳарбий божхона институтида жамланишди.

Мусобақанинг финал босқичига ўтган галги турнир ғолиби – андижонлик божхоначилар ҳамда аввалги турнирнинг 3-ўрин соҳиби бўлган сурхондарёлик божхоначилар чиқишди. Андижонликлар рақибларидан ҳар томонлама устун эканликларини яна бир карра исботлаб, 34-29 ҳисоби билан Кубокни яна ўзларида қолдиришди.

Аввалги турнирда 2-ўринни олган Олий ҳарбий божхона институти жамоаси эса кучли тўртликдан жой олган бухороликларни мағлуб этиб, 3-ўрин билан кифояланди.

Муросасиз кечган ўйинларни Ўзбекистон баскетбол федерациясининг тажрибали ҳакамлари бошқариб боришди. Ғолибларга диплом ва медаллар топширилди.

Прочитано: 1326 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика