Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Бевосита мулоқот

Ичимлик ишлаб чиқарувчининг сув билан боғлиқ солиқ масалалари

Корхона шарбатлар ва мевадан ичимликлар тайёрлайди ­(ХХТУТ бўйича коди – 18142) ва ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. Биз сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашимиз керакми?

ХК директори.

 

– 2015 йил 1 январдан бошлаб алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи барча корхоналар солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлайдилар (Солиқ кодексининг 349-моддаси; Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 14-илова).

МВ ва ДСҚнинг 17.02.2015 йилдаги ММ/04-03-32-04/166/159 ва 13/1-3023-сон қўшма хатига биноан алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчиларни аниқлаш учун Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига (2-таҳр.)* амал қилиш лозим, унга мувофиқ «Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш; бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш» (11.07-тоифа) фаолият турига қуйидагилар киради:

шиша идишларда табиий минерал (маъданли) сувлар ва бошқа сувларни ишлаб чиқариш;

алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш.

Умумдавлат таснифлагичига кўра алкоголсиз ичимликларга мева асосидаги ичимликлар киради, мева ва сабзавот шарбатлари эса кирмайди.

Бинобарин, корхонангиз алкоголсиз ичимликлар – мева асосидаги ичимликлар ишлаб чиқарувчиси сифатида, реализациянинг умумий ҳажмида улар реализациясидан олинган тушум устун туриши-турмаслигидан қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиси ҳисобланади. Бунда, мева асосидаги ичимликлар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган сувга (истеъмол идишида тайёр маҳсулотга тўғри келадиган ҳажмда) 1 куб метр учун 10 000 сўм ставкасида солиқ солинади. Шарбатлар ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган сувга эса – Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 14-илова билан белгиланган бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сувга белгиланган ставкаларда солиқ солинади.

 

*«Ўзстандарт» агентлиги томонидан 28.01.2011 йилда 05-268-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Комила КАРИМОВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 1905 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика