Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Долзарб мавзу

Савдо: юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик – идентификациялаш ва солиқ солиш

Савдо соҳасини тартибга соладиган қонун ҳужжатларининг таҳлили (қаранг: «Улгуржи ва чакана савдо. Идентификациялаш ва солиқ солишга оид муаммолар», «СБХ», 28.04.2015 йилдаги 17 (1081)-сон) бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши амалда улгуржи ва чакана савдо корхоналари ўртасидаги чегарани йўқ қилади деган хулосага олиб келди: улгуржи савдо корхоналари чакана тарзда савдо қиладилар, чакана савдо корхоналари эса чекланмаган миқдордаги маҳсулотни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича реализация қилишлари мумкин. Бироқ уларга солиқ солиш товар оборотининг тузилишига боғлиқ. «СБХ»нинг аввалги сонида эълон қилинган мақола газетхонлар ва norma.uz сайтига кирувчиларда қизиқиш уйғотди.

 

Бугун биз савдони идентификациялаш ва унга солиқ солиш мавзусини давом эттирамиз. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар юритадиган чакана савдонинг ўхшашлиги ва фарқланишини кўриб чиқамиз.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга1 мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир. Бундай фаолиятни қисқа қилиб ЯТФ деб аташ мумкин. Мақоламизда ушбу қисқартмадан фойдаланамиз.

 

ЯТФ ҲАММА ЕРДА

ЯТФ якка тартибдаги тадбиркор томонидан мустақил, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз амалга оширилади. Ушбу қоидадан истиснолар мавжуд – ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан 5 нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир. Бунда саволлар туғилиши табиий: «Нима учун шогирдлар сони 5 нафардан кўп эмас?», «Ходим шогирдлигини қандай қилиб белгилаш керак, балки у аллақачон уста бўлгандир?».

Кўрамизки, ЯТФнинг савдо корхонасидан асосий фарқи ходимлар сонида – 1 нафар ходимдан кўп бўлмаслиги керак. Бироқ бунда ҳам савол туғилади: «Агар хусусий савдо корхонасини (юридик шахсни) бир киши барпо этган ва у бир ўзи ишласа, бундай корхонанинг ЯТФдан фарқи нимада?».

Айтмоқчи, бу унчалик муҳим эмас. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ёрдамчиларсиз савдо қилиш имкониятлари масаласи долзарброқдир.

Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган) мувофиқ якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг ўзи импорт қилган товарларни сотиш амалга оширилади. У баъзи товарларни хориждан олиб келади, бошқаларини юридик шахслардан сотиб олади, барча харидларни расмийлаштиради, ҳисобини юритади ва ўзи ушбу товарларни ўз дўконида сотади. Шубҳа туғилиши табиий: «Тадбиркорнинг зиммасидаги юк ҳаддан ташқари кўп эмасми, у буларнинг ҳаммасини бир вақтда бир ўзи қила оладими?». Фикримизча, савдо фаолиятини ёлғиз амалга ошириш мушкул, амалда мумкин эмас. Айни шу сабабли якка тартибдаги тадбиркорларимиз ходимларни яширин шаклда жалб этиб, тадбиркор товар олиб келиш учун хорижга кетганда, унинг савдо шохобчасида реализация билан шуғулланишлари ҳеч кимга сир эмас.

 

юридик шахс ва ЯТТ: ФАРҚлар нимада?

Энди чакана савдо билан шуғулланадиган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни ҳисобга олиш ва уларга солиқ солишнинг хусусиятларини кўриб чиқамиз. Уларнинг иккови ҳам:

 чакана савдони фақат турғун савдо шохобчалари орқали юритишлари мумкин;

 банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллашлари шарт;

 савдо корхоналари даромад ва харажатларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобга олишлари керак. Солиқ кодексига биноан якка тартибдаги тадбиркор ҳисобга олиш регистрлари – Якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтари ва Товар чеклари дафтарида даромадларнинг ҳамда амалга оширилган товар операцияларининг ҳисобини юритиши шарт. Бу регистрлар рақамланган, ип ўтказиб боғланган ҳамда тегишли солиқ органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак, охирги ёзув киритилган пайтдан ­эътиборан 5 йил мобайнида якка тартибдаги тадбиркорда сақланади;

 якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига олиб кириладиган товарлар бўйича ҳар ойда, қолганлари бўйича ҳар чоракда тақдим этилади. Савдо корхоналари уларни ҳар чоракда тақдим этадилар;

 тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни ҳар ойда, реализация қилинаётган товарнинг тури ва жойлашган жойига қараб тўлайдилар (1-жадвалга қаранг).

 

1-жадвал. Савдо фаолияти билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари

(Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 12-илова)

 

Фаолият тури

 

Қатъий белгиланган солиқнинг  бир ойдаги ставкаси (ЭКИҲга каррали миқдорларда)

 

Тошкент шаҳри

 

Нукус ш. ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар

 

бошқа аҳоли  пунктлари

 

Чакана савдо:

 

 

 

 

озиқ-овқат товарлари билан

 

9,0

 

6,0

 

3,0

 

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

 

5,0

 

4,0

 

2,0

 

ноозиқ-овқат товарлари билан

 

10,0

 

6,5

 

3,0

 

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

 

5,0

 

3,0

 

0,5

 

озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан (турғун шохобчалардаги аралаш савдо)

 

10,0

 

6,5

 

3,0

 

 

Корхоналар ЯСТни ҳар чоракда тўлайдилар. Бироқ улар ЯСТни якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган солиғи асосида ҳисоблаб чиқариладиган энг кам даражадан оз миқдорда тўлай олмайдилар. Яъни якка тартибдаги тадбиркор ҳар ойда мустақил равишда ҳисобот топшириши ва солиқ тўлаши керак. Камида бир неча ходим (шу жумладан бухгалтер) ишлайдиган савдо корхонаси эса буни ҳар чоракда амалга оширади.

 

ЧАКАНА САВДОНИНГ ЮКИ ҚАНЧАЛИК ОҒИР?

Солиқ юки чакана савдонинг форматига қанчалик боғлиқ?

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чакана савдо билан улгуржи савдо корхоналарининг фирма дўконлари, чакана савдо корхоналари дўконлари ва якка тартибдаги тадбиркорнинг дўкони шуғулланиши мумкин (2-жадвалга қаранг). Ана шу дўконларнинг ҳаммаси ноозиқ-овқат товарлари (масалан, кийим-кечак) сотадиган, бир шаҳарда қўшни бўлиб жойлашган, бир хил савдо зали майдонига (30 кв.м) ва бир хил солиқ солиш объектига (товар обороти) эга бўлган ҳолатни кўриб чиқамиз.

Улгуржи савдо фирма дўкони 2015 йил 1 январдан бошлаб 5%лик ставкада, бироқ белгиланган энг кам миқдордан оз бўлмаган ҳолда ЯСТ тўлайди. Агар унинг оборотида улгуржи савдо устун бўлса, энг кам солиқ ер солиғининг 3 баравари миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар оборотда чакана савдо устун турса – якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқилади. Бизнинг мисолда чакана савдо устун туради.

Чакана савдо корхонаси дўкони ЯСТни дўкон жойлашган жойга боғлиқ ҳолда 1%дан 4%гача ставкада, бироқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиқиб белгиланадиган энг кам даражадан оз бўлмаган миқдорда тўлайди.

Якка тартибдаги тадбиркор ­қатъий белгиланган солиқни тўлайди.

 

2-жадвал. Турли дўконларнинг чакана савдоси
бўйича қиёслама маълумотлар

 

 

 

Улгуржи савдо корхонасининг фирма чакана дўкони

 

Чакана савдо корхонаси дўкони

 

ЯТФ дўкони

 

1

 

Савдо тури

 

ноозиқ-овқат товарлари

 

ноозиқ-овқат товарлари

 

ноозиқ-овқат товарлари

 

2

 

Жойлашиши

 

бир туманда қўшни бўлиб

 

бир туманда қўшни бўлиб

 

бир туманда қўшни бўлиб

 

3

 

Савдо зали ҳажми

 

30 кв.м

 

30 кв.м

 

30 кв.м

 

4

 

Сотувчилар сони

 

1

 

1

 

1

 

5

 

Тўланадиган солиқ

 

ЯСТ

 

ЯСТ

 

қатъий белгиланган солиқ

 

5.1.

 

Солиқ солиш объекти

 

товар обороти

 

товар обороти

 

товар обороти

 

5.2.

 

Ставка миқдори

 

5%

 

1%дан 4%гача

 

қатъий белгиланган солиқ

 

5.3.

 

Тўланадиган солиқнинг энг кам миқдори

 

агар оборотда улгуржи савдо устун турса – ер солиғининг 3 баравар миқдори; агар оборотда чакана савдо устун турса – қатъий белгиланган солиқ

 

қатъий белгиланган солиқ

 

*

 

5.4.

 

Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатлари

 

ҳар чоракда

 

ҳар чоракда

 

товар олиб келинганлиги ёки олиб келинмаганлигига боғлиқ ҳолда ҳар чоракда ва ҳар ойда

 

5.5.

 

Солиқни тўлаш муддатлари

 

ҳар чоракда

 

ҳар чоракда

 

ҳар ойда

 

5.6.

 

Бўнак тўловларининг борлиги

 

5%

 

йўқ

 

йўқ

 

 

Кўрамизки, бир хил товарлар чакана савдосининг бир хил шароитларида хўжалик юритувчи субъектлар солиқ солишнинг турли шароитларига эгалар. Бунда кичик оборотларда (1-вариант) солиқ олиш ҳажми нисбатан бир хил (3-жадвалга қаранг).

Товар обороти кўпайганда (2-вариант) чакана савдони амалга ошадиган юридик шахсларда, айниқса улгуржи савдо корхоналарининг фирма дўконларида солиқ солиш даражаси ошади. Бунда якка тартибдаги тадбиркорлар қулайроқ шароитда бўладилар – товар оборотининг ўсишидан қатъи назар улар солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайдилар. 2015 йил 1 январдан улар учун солиқ солиш шартлари янада фойдали бўлиб қолди – қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақидан (118 400 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва энг кам иш ҳақи миқдори ўзгарганда ҳам йил мобайнида қайта кўриб чиқилмайди.

 

Шартли мисол

3-жадвал. Вилоят бўйсунувидаги шаҳарда амалга
ошириладиган чакана савдода ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби*

 

Тадбиркорлик субъекти

 

Савдо майдони (кв.м)

 

Чакана товар обороти
(минг сўм)

 

%да ЯСТ ставкаси ёки қатъий белгиланган солиқ ставкаси (сўм)

 

Ҳисобланган ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ суммаси (минг сўм)

 

Энг кам ЯСТ (минг сўм)

 

Ҳақиқатда тўланган ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ (минг сўм)

 

1-вариант (товар обороти катта эмас)

 

Улгуржи савдо корхонасининг фирма дўкони

 

30

 

15 000

 

5%

 

750

 

769,6

 

769,6

 

Чакана савдо корхонаси дўкони

 

30

 

15 000

 

3%

 

450

 

769,6

 

769,6

 

Якка тартибдаги тадбиркорнинг дўкони

 

30

 

15 000

 

6,5 х 118 400 = 769 600

 

 

769,6

 

769,6

 

2-вариант (товар обороти катта)

 

Улгуржи савдо корхонасининг фирма дўкони

 

30

 

40 000

 

5%

 

2 000

 

769,6

 

2 000

 

Чакана савдо корхонаси дўкони

 

30

 

40 000

 

3%

 

1 200

 

769,6

 

1 200

 

Якка тартибдаги тадбиркорнинг дўкони

 

30

 

40 000

 

6,5 х 118 400 = 769 600

 

769,6

 

 

769,6

 

 

*Бизнинг мисолда вилоят бўйсунувидаги шаҳарда март ойида амалга оширилган ноозиқ-овқат товарлари сотилиши якунлари бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилган.  

 

Шу вақтгача солиқ солишнинг турли, баъзида унчалик адолатли бўлмаган шартларини бирхиллаштириш, ҳисоб-китобларни соддалаштиришга уринишлар кўп бўлган. Чакана савдо соҳасида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга2 кўра, белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ суммаси савдо корхонаси фойдаланадиган майдон ҳажмидан, базавий ставкадан, корхонанинг жойлашган жойига ва сотиладиган товарлар турларига қараб тузатиш киритувчи коэффициентлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилар эди.

Кўпгина собиқ иттифоқ мамлакатларида майдон ҳажмидан келиб чиқиб худди шундай ёндашувлар амал қилади. Масалан, Россияда белгиланган даромадга ягона солиқни савдо залининг майдони 150 кв.метргача бўлган чакана савдо дўконлари тўлайди.

Бизда дўкон майдонининг ҳажми солиқ солишга таъсир кўрсатмайди. Ушбу кўрсаткич фақат Президентнинг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида (16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон) тилга олинади. Унда назарда тутилишича, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни шаҳарларда – камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда эса камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган турғун савдо шохобчасида амалга ошириш мумкин.

 

ХУЛОСАЛАР

Қонун ҳужжатлари ва амалиётнинг таҳлили қуйидаги хулосалар чиқариш имконини беради:

якка тартибдаги тадбиркор амалда савдо фаолияти билан ёрдамчиларсиз шуғуллана олмайди: у амалдаги қонун ҳужжатларини бузиб, ёлланма ходимларни жалб этишга мажбур;

чакана савдодаги бизнес жараёнлари у билан ким – юридик ёки жисмоний шахс шуғулланишига боғлиқ эмас;

юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солишнинг турли шартлари ўзини оқламайди, улар тўловчиларга ҳам, давлатга ҳам муайян мушкулликлар ҳамда муаммолар яратади.

Улгуржи ва чакана савдони меъёрий жиҳатдан бўлишга барҳам бериш, биз «СБХ»нинг 17-сонида сўз юритгандек, савдо фаолиятининг барча субъектлари учун ЯСТнинг ягона ставкаси ва унинг ягона энг кам миқдорини жорий этиш савдо фаолиятига солиқ солишни такомиллаштиришга имкон яратади. Айни вақтда қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:

чакана савдо билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорларга ходимларни ёллашга рухсат бериш масаласини кўриб чиқиш;

савдони амалга оширадиган – улгуржи, улгуржи-чакана, чакана корхоналар ва жисмоний шахслар учун ЯСТнинг ягона ставкасини жорий этиш. У ставкалар бўйича барча имтиёзларни бекор қилган ҳолда товар оборотининг 3%ини ташкил этиши мумкин (бюджет талафотларини истисно этиш учун унинг миқдорини ҳисоб-китоб қилиш мумкин);

савдони амалга оширадиган барча корхоналар ва жисмоний шахслар учун ЯСТнинг ягона энг кам миқдорини белгилаш. Бошқа мамлакатларнинг тажрибасидан келиб чиқилганда фойдаланиладиган майдон ҳажми, базавий ставка ва корхонанинг жойлашган жойи ва реализация қилинадиган товарларнинг турларига боғлиқ ҳолда тузатувчи коэффициентлар ҳисобга олинадиган қатъий белгиланган солиқ мақбул бўлиши мумкин.

Савдонинг барча ҳуқуқий шаклларини тартибга солишни бирхиллаштириш қандай натижа беради?

Биринчидан, савдо – бозор иқтисодиётининг асосий ҳаракатлантирувчиси йўлидаги сунъий тўсиқлар йўқолади.

Иккинчидан, савдонинг барча субъектлари учун солиқ солишнинг ягона тизими солиқни ҳисоблаш ва тўлаш чоғида маъмурий чиқимларни энг қуйи даражагача камайтиради, солиқ солишнинг очиқ-ошкоралигини таъминлайди, тегишинча, бюджет даромадларини оширади.

Учинчидан, савдо объектининг майдони ва тегишли коэффициентлардан келиб чиқиб энг кам қатъий белгиланган миқдорнинг қўлланиши солиқ солиш тизимининг одиллигини таъминлайди.

 

125.05.2000 йилдаги 69-II-сон, 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун таҳририда.

2ВМнинг 12.07.2002 йилдаги 249-сон Қарори билан тасдиқланган, 2003 йилда бекор қилинган.


Феруз ХАЙРУЛЛАЕВ,

иқтисодий шарҳловчи. 

Прочитано: 9473 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика