Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Бухгалтерга ёрдам

Шахсини паспорт билан солиштиринг

Корхона ходимига товар-моддий бойликларни олишга ишончнома бераётганда «Лавозими ва Ф.И.Ш» устунини биз, янги намунадаги паспортда ёзилганидек, лотинча шрифтда эмас, балки ҳар доим рус тилида тўлдирамиз. Мол етказиб берувчи фирманинг бухгалтери «нотўғри» ёзилган ишончномани қабул қилиш ва товарни юклаб жўнатишдан бош тортди. Агар паспортга ҳавола қилинса, унда эса барча маълумотлар лотинча шрифтда берилган бўлса, ишончномадаги ­масъул шахснинг фамилияси ва исми қайси йилда ёзилиши керак?

Ишончномани кирилл шрифтида тўлдиришга йўл қўйиладими?

ТМБни беришдан бош тортган бухгалтернинг ҳаракатлари тўғрими?

Т.Михеева.

 

– Биринчи навбатда шуни таъкидлаш лозимки, Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом1 (бундан кейин – 1245-сон Низом) рус тилида тасдиқланган. Тегишинча, унга илова қилинадиган ишончномалар шакллари ҳам рус тилида келтирилган. Бундан келиб чиқадики, ишончнома рус тилида кирилл шрифтида тўлдирилади, бироқ бир истиснони ҳисобга олиш лозим.

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг2 ­2-бандида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат сифатида белгиланади. Бинобарин, ишончли вакилнинг Ф.И.Ш.ни унинг паспортига аниқ мувофиқликда (яъни лотинча шрифтда ва тўлиқ) ёзишни тавсия қиламиз, чунки рус тилидаги ёзув ҳамда фақат фамилия ва исмининг бош ҳарфини кўрсатиш ишончли вакилнинг шахсини аниқ белгилаш имконини бермайди. Масалан: «Доверенность выдана коммерческому агенту AZIZOV AZIZ AZIZOVICH». Бизнингча, ишончномани имзолайдиган шахсларнинг (корхона раҳбари ёки у белгилайдиган шахсларнинг) Ф.И.Ш.ни ҳам шу тариқа ёзиш лозим.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ТМБни беришдан бош тортган бухгалтернинг ҳаракатларини тўғри деб ҳисоблаймиз.

 

Амалиётда ишончнома бўйича товар-моддий бойликларни олиш ва бериш билан боғлиқ бир қатор саволлар туғилиши муносабати билан 1245-сон Низомга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни мақсадга мувофиқ деб биламиз:

 

Низомнинг янги таҳририни давлат ва рус тилларида тасдиқлаш

 

Бу иш юритишни давлат тилида олиб борадиган корхоналарга ТМБ олишга ишончномаларнинг ўзбек тилидаги шаклларини қўллаш имконини беради

 

1245-сон Низомнинг амал қилишини корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар филиалларига, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этиш

 

Филиаллар асосий корхонанинг барча функцияларини ёки уларнинг бир қисмини амалга ошириши боис уларнинг ТМБ олиш учун ишончномани расмийлаштиришига тўғри келади. Якка тартибдаги тадбиркорлар эса ходимларни ёлламасдан фаолият юритишлари боис ҳар доим ҳам ТМБни шахсан олишга мувофиқ бўлавермайдилар

 

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари ҳисобланган ходимлар томонидан ТМБ олиш имкониятини назарда тутиш. Бунда ишончномада яшаш гувоҳномасида келтирилган маълумотлар кўрсатилади

 

ТМБ беришдан бош тортиш учун асослардан бири паспорт тақдим этмаслик ҳисобланиши, ишончномада эса паспорт маълумотлари кўрсатилиши боис, амалиётда фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет эл фуқаросига ишончномани расмийлаштиришнинг тўғрилиги бобида шубҳа туғилиши мумкин

 

ТМБ корхона раҳбари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан олинганда ишончномани талаб қилишга йўл қўймасликни белгилаш

 

Гарчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда раҳбарнинг корхона номидан ишончномасиз ҳаракат қилиши, якка тартибдаги тадбиркорлар эса мустақил, ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз фаолият юритиши назарда тутилса-да, амалиётда улардан ТМБ олишга ишончнома талаб қилиш ҳоллари учрайди

 

 

Сардор ЖУМАШОВ,

«Norma Profi» эксперти.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова.

Прочитано: 2586 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика