Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Имтиёзли режимда

Стоматология корхонасининг имтиёзлари

Корхонанинг асосий фаолият туриаҳолига стоматологик хизматлар кўрсатиштерапия, жарроҳлик, ортодонтия ва ортопедия (ХХТУТ бўйича коди – 91514 «Соғлиқни сақлаш»). Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27.12.2012 йилда 5 йилга берилган лицензиясига эгамиз, умумбелгиланган солиқларни тўлаймиз. Ходимлар сони – 48 киши, шундан 4 аёл декрет таътилида. Кейинги 5–6 йил ичида 10 дан ортиқ ёш мутахассис – тиббиёт коллежлари ва олий ўқув юртларининг битирувчилари ишга қабул қилинди.

Солиқ кодекси 269-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқларни тўлашдан соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот, халқ таълими, маданият ва санъат ташкилотлари озод қилинган.

Биз мол-мулк солиғи бўйича ушбу имтиёзни қўллашимиз мумкинми? Аҳолига стоматологик хизматлар кўрсатадиган, ходимлари сони 48 киши бўлган корхона ЯСТ тўлашга ўтишга ҳақлими?

Д.Валиева.

 

Солиқ кодексининг 269-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ соғлиқни сақлаш ташкилотлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади. Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги тармоқларининг умумдавлат таснифлагичига (ХХТУТ) мувофиқ коди 91514 «Амбулатория-поликлиника муассасалари» бўлган корхоналар 91500-«Соғлиқни сақлаш» тармоғига киритилади.

Шу сабабли корхонада асосий фаолият тури сифатида стоматологик хизматлар кўрсатиш фаолият тури сақланганда сиз мол-мулк солиғини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёздан фойдаланишга ҳақлисиз. Эслатиб ўтамиз, асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолиятидир (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

 

Солиқ кодексининг 350-моддасига мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар ЯСТ тўловчиларидир. Улар жумласига қонун ҳужжатларида белгиланган ҳисобот йили учун ходимларнинг ўртача йиллик сонига мувофиқ келадиган мезонга мос келадиган юридик шахслар киради.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган) кўра ХХТУТ бўйича коди 91514 бўлган корхоналар ходимларнинг энг кўп ўртача йиллик сони 25 киши бўлган мезонга риоя этилганда кичик бизнес субъектларига киритилиши мумкин. Уни белгилаш чоғида ўриндошлик, пудрат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимлар, ҳомиладорлик ва бола икки (уч) ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш таътилида бўлганлар ва бошқалар ҳам ҳисобга олинади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилишича, Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилишда микрофирмалар ва кичик корхоналар ходимларининг чегараланган миқдорини кўпи билан 50%га ошириш мумкин. Ходимлар сонининг оширилишига ўқув муассасалари битирувчиларининг ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирда йўл қўйилади («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг* 5-моддаси; Президентнинг 28.07.2010 йилдаги ПФ-4232-сон Фармони 1-банди).

Ходимларнинг ўртача йиллик сони 48 киши бўлганда корхонангиз ЯСТ тўлашга ўта олмайди. Кичик бизнес субъекти мақомига эга бўлиш ва ЯСТ тўлаш учун ходимларнинг ўртача йиллик сони кўпи билан 25 киши бўлиши керак. Сиз касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг кўпи билан 12 битирувчисини, ўқишни тугаллаган кунидан бошлаб 3 йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, қўшимча равишда ишга қабул қилишингиз мумкин.

 

*25.05.2000 йилдаги 69-II-сон, 2.05.2012 йилдаги ЎРҚ-328-сон Қонун таҳририда.

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика