Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Дарвоқе

Россия компаниялари муҳрлардан воз кечишга ҳақлилар

Россия акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлари энди ишда думалоқ муҳрдан фойдаланмасликлари мумкин. 6.04.2015 йилдаги 82-ФЗ-сон Федерал қонун уларга бундай ҳуқуқни берди, у 2015 йил 7 апрелдан кучга кирди.

 

Муҳр билан ишлаш бундан буён компаниянинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Ушбу тузатиш акциядорлик жамиятлари ва МЧЖ тўғрисидаги қонунларда ҳам пайдо бўлди. Нафақат 7 апрелдан кейин тузилган, балки барча компаниялар муҳрдан воз кечишлари мумкин. Рад этиш тартиби таъсис ҳужжатларига боғлиқ. Уставда муҳрнинг бўлиши назарда тутилган бўлса, унга ўзгартиришлар киритиш керак. Агар унда муҳр тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган бўлса, у ўзгартирилмайди.

Одатда намунавий уставларда жамият муҳрга эга деб қайд этилади. Бундай ёзув мавжуд бўлса, бундан кейин ҳам муҳрдан фойдаланиш мумкин. Агар унда ушбу қоида бўлмаса, уни киритиш зарур. Қуйидаги формулировка тўғри келади: «Жамият унинг рус тилидаги тўлиқ фирма номини ўз ичига олган муҳрга эга».

Дарвоқе, энди муҳр нафақат думалоқ, балки исталган бошқа шаклда ҳам бўлиши мумкин. Тўлиқ номланиш ва жойлашган жой ўрнига МЧЖ ёки АЖнинг қисқа номи билангина чекланиш мумкин.

Муҳрдан воз кечган компания кейин ҳам ундан фойдаланишда давом этиши мумкин. Бу тақиқланмаган. Агар унинг мавжудлиги уставда назарда тутилган бўлса, компания федерал қонунларда назарда тутилган баъзи ҳужжатларга муҳр қўйиши шарт.

Бундан ташқари, кўпгина қонуности ҳужжатларида ҳам муҳр қўйиш тақозо этилади. Масалан, у меҳнат дафтарчалари, ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони тўғрисидаги маълумотлар, ККТни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва бошқа ҳужжатларда зарур. Федерал солиқ, пенсия ва статистика хизматларининг мутахассислари 7 апрелдан бошлаб компания уларга ҳар қандай ҳужжатни муҳр босмасдан тақдим этишга ҳақли деб ҳисоблайдилар. Бироқ инспекция ва жамғармаларга унинг ушбу реквизитдан воз кечиши тўғрисида ёзма маълум қилган маъқул. Банкларда ҳам, агар компания муҳрдан воз кечса, ҳар қандай ҳужжатларда бош директорнинг имзоси уларга етарли бўлишини маълум қилишди.

Фақат меҳнат инспекторлари меҳнат дафтарчаларида муҳрнинг бўлиши аввалгидек зарур деб ҳисоблашади. Бинобарин, унинг йўқлиги учун 30 мингдан 50 минг рублгача жарима солиш эҳтимоли бор (РФ МЖТК 5.27-моддасининг биринчи қисми).

Муҳрнинг қуйидагиларга босилиши мажбурий:

компания кўчмас мулкка ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этадиган устав нусхаси (21.07.1997 йилдаги 122-ФЗ-сон Федерал қонун 16-моддасининг 4-банди);

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатнома (РФ МКнинг 230-моддаси);

судларда вакил бўлишга ишончнома (РФ МПК 61-моддасининг бешинчи қисми; РФ ФПК 53-моддасининг учинчи қисми);

солиққа оид бўлмаган текширувларни ҳисобга олиш журнали (26.12.2008 йилдаги 294-ФЗ-сон Федерал қонун 16-моддасининг ўнинчи қисми);

қўшалоқ омбор гувоҳномаси (РФ ФКнинг 913-моддаси).

www.gazeta-unp.ru материалларидан.

Прочитано: 1520 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика