Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 18 / Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик

Тадбиркорлик кенг ривожланмоқда

Жаҳон миқёсида глобал иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, дунёнинг саноқли давлатлари қаторида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсиш ­суръатлари сўнгги 10 йил давомида 8 фоиздан зиёд бўлиб келаётганида ҳам соҳанинг салмоқли улуши бор.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка тўлиқ эркинлик бериш, янада кенг имкониятлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга бағишланган анжуманда бу алоҳида қайд этилди.

Анжуманда миллий қонунчилигимизда хусусий мулк устуворлиги мустаҳкамланиб, унинг ишончли ҳуқуқий кафолатлари таъминланаётгани таъкидланди. Хусусий секторга кенг эркинлик бериш, бюрократик ғовларни бартараф этишга оид бир қатор муҳим меъёрларнинг амалиётга татбиқ этилгани натижасида рухсат бериш тартиб-таомиллари кескин қисқартирилди. Барча даражадаги давлат бошқаруви идоралари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи жорий қилинди. Бу амалда ана шу идораларнинг тадбиркор манфаатини таъминлаш йўлида хизмат қилишига кенг йўл очди.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун айбдор шахсларнинг жавобгарлиги кучайтирилди. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, кредит олиш, улар фаолияти билан боғлиқ хўжалик низоларини кўриб чиқиш сезиларли даражада соддалаштирилди. Мулкни рўйхатдан ўтказиш, ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсатнома бериш, электр тармоқларига уланишда «бир дарча» тамойили жорий этилди.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тадбиркорларимизга кенг эркинлик бериши билан бирга, бу жараён халқаро миқёсда ҳам муносиб баҳосини олаётгани диққатга сазовор. Жумладан, БМТ Тараққиёт дастурининг баҳосига кўра, Ўзбекистон сўнгги йилда бизнес юритишни енгиллаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича етакчи ўнта мамлакат қаторидан жой олди.

Бу борада янада юксак марраларни эгаллаш, тадбиркорларга янада кенгроқ имконият яратиш бугунги кундаги долзарб вазифалардандир. Бу, энг аввало, қонун ижодкорлари, ҳуқуқни қўлловчи, муҳофаза қилувчи ҳамда назорат идораларидан улкан ва мақсадли ишларни амалга оширишни талаб этади. Чунки адлия органларининг тадбиркорликка оид қонунлар ижроси юзасидан олиб бораётган мониторинг натижалари айрим вазирлик ва идоралар фаолиятида, хусусий бизнесни ривожлантириш йўлида ҳали-ҳануз турли маъмурий тўсиқлар сақланиб қолаётгани, айрим мансабдорлар томонидан мулкдорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузиш ҳолатларига чек қўйилмаётганини кўрсатмоқда.

Тадбирда бу хусусида аниқ мисоллар келтирилди. Қонун бузилишига шароит яратиб бераётган сабабларни бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Олий хўжалик суди, Молия, Иқтисодиёт вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа тегишли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди. Шундан келиб чиқиб, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, соҳа йўлидаги ортиқча бюрократик ва маъмурий тўсиқларга чек қўйишга доир қонун ижодкорлиги жараёнлари изчил давом эттирилмоқда.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2368 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика