Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 5 / Аудитор хабарномаси

Бош бухгалтер қўл қўймаган бўлса...

Компаниямиз қудуқ бурғулаш ишлари учун Чехия фирмаси билан шартнома тузган эди. Фирманинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий ваколатхонаси томонидан тақдим этилаётган ҳисобварақ-фактураларда бош бухгалтернинг имзоси йўқ, ҳатто у имзо қўядиган жой ҳам кўрсатилмаган. Солиқ кодексининг 222-моддасига мувофиқ ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади, шу боис бош бухгалтер ўз имзоси билан тасдиқламаган бундай ҳужжат қанчалик қонуний эканлигини тушунтириб берсангиз.

К.Лебедева.

 

– Солиқ кодексининг (бундан буён матнда Кодекс деб юритилади) 20-моддасига биноан «доимий муассаса» тушунчаси фақат солиқ соҳасидаги мақомни аниқлаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Шу сабабли ҳам доимий муассаса штатида бош бухгалтер лавозими кўзда тутилмаган ва ҳисоб-китоб ишларини юритиш билан боғлиқ айрим вазифаларни бажариш мажбурияти ҳар қандай шахсга юклатилган бўлиши мумкин. Афтидан, Чехия компаниясининг бош бухгалтери ўз юртида бўлса керакки, ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқи ваколатхона бошлиғига топширилган.

Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилишича, қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахслар, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган юридик шахслар товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи шахсга ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари шарт. Доимий муассаса юридик шахс эмас, аммо қўшилган қиймат солиғи тўловчидир. Шуни эътиборга олган ҳолда у ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши мумкин ва шундай қилиши ҳам шарт.

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 8-моддасида айтилишича, пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади. Ана шу моддага биноан раҳбар имзо ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга раҳбарлик вазифаларини адо этаётганлар, иккинчисига бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарувни амалга ошираётганлар киради. Рўйхатларда кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Афтидан, Чехияда ҳам шунга ўхшаш талаб мавжуд. Шу сабабли ваколатхона бошлиғига бухгалтерия ҳисобини юритиш, бинобарин, Ўзбекистонда ҳисобварақ-фактураларни имзолаш ваколати берилган. Шундай қилиб, доимий ваколатхонанинг ҳисобварақ-фактуралари, агар улар ваколатхона раҳбари томонидан имзоланган бўлса, белгиланган тартибда қабул қилиниши ва эътиборга олиниши лозим бўлган бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади.

 

Мавзувий сонни Ольга КИРЬЯКОВА олиб боради.

Прочитано: 2616 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2015-02-05 16:41:14, Гость_:
Газеталарингизни 2011-йил август ойдаги сонларидан бирида пластик карта хакида укигандим,унда картани эгасисиз хам банкда фойдаланиш хакида ёзилганди яни еартага пул тушириш бошка туловларни килиш шу хакда маълумот берсангиз?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика