Ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган аёлни штат жадвалида унинг лавозими қисқариши муносабати билан унинг розилигисиз бошқа лавозимга ўтказиш мумкинми?
Корхона раҳбари.
Тошкент шаҳри.
– Йўқ, мумкин эмас.
Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) – унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин (Меҳнат кодексининг 92-моддаси биринчи қисми).
Сиз баён этган вазият штат жадвалининг ўзгариши сабабли аёлнинг розилигисиз уни бошқа лавозимга ўтказиш ҳуқуқини бермайди.
Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.