17.02.2014
Ўзаро фойдали мажбуриятлар
Корхонанинг эҳтиёжлари учун ходимлар турли ташкилотларда таълим оладилар. Бунинг учун якка тартибдаги шартномалар тузилади, уларга кўра ходим корхонада муайян вақт ишлаб бериш ёки ишдан бўшаган тақдирда корхона уни ўқитишга сарфлаган харажатларни қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Корхона якка тартибдаги шартномалар тузиб, тўғри иш қиляптими? далее...»» |
27.01.2014
Раис учун шартнома
Конференцияда сайланган вилоят кенгашининг раиси билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? Агар керак бўлса, уни ким тузиши керак – юқори турувчи ташкилотми ёки уни сайлаган органми? Бунда нимага асосланиш лозим? далее...»» |
27.01.2014
Иккови билан келишиш керак
Ходим билан меҳнат шартномаси болани 2 ёшга тўлгунча парвариш қилиш таътилида бўлган ходимнинг ишда йўқлиги вақтига тузилган. 2013 йил 20 декабрда вақтинчалик ходимни 23 декабрдан 27 декабргача хизмат сафарига юбориш тўғрисида буйруқ чиқарилди. Асосий ходим 23 декабрда 24 декабрдан ишга чиқиши тўғрисида маълум қилди. далее...»» |
27.01.2014
Яшаш гувоҳномаси асос ҳисобланади
Ишхонамизда текширув ўтказилди, унинг давомида менга Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.1995 йилдаги 408-сон қарорига мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига махсус рухсатномасиз ишлай олмаслигини маълум қилишди. Ҳозирги вақтда мен билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бундай қарор қонунийми? далее...»» |
27.01.2014
Алмаштириш керак
Ходим корхонага 2010 йилдан ишга келган. 2008 йилда бошқа иш жойида унга эски намунадаги меҳнат дафтарчаси берилган. У меҳнат дафтарчасини алмаштириши керакми? Агар керак бўлса, у қандай тўлдирилади? далее...»» |
14.01.2014
Таътилга ҳақ олиш учун... Прокуратура ёки судга боринг
Мен 2013 йил 23 декабрдан таътилдаман, бироқ таътил пулини ҳали олмадим. Бундай ҳолатда нима қилиш керак? далее...»» |
08.01.2014
Кам ухлаганга кўпроқ тўланади
Ходим 5 кунлик иш ҳафтасида кунига 8 соатдан ишлайди. Ишининг ўзига хос хусусияти туфайли ойига 1 марта (ҳар ойнинг 31 ёки 30-кунидан кейинги ойнинг 1-кунига ўтар кечаси) тунги сменада ишлайди: кундузи соат 12 да кетади, сўнгра соат 20.00 дан 8.00 га қадар ишлайди. 1. Тунги сменадаги ишга қандай ҳақ тўланади? 2. Тунги вақтда ишлаганлик учун ҳақ тўлаш ўрнига ишланмайдиган кун (отгул) бериш мумкинми? далее...»» |
08.01.2014
Ишдан бўшатилгач – судга
Раҳбар ўз хоҳишимизга кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзишимизни сўраб, барча зарур компенсация тўловлари тўланишини ваъда қилди. Мен ваъда қилингандек салмоқли тўлов олишга умид қилган эдим. Натижада фақат фойдаланилмаган таътил учун тўловни олдим. Ташкилот раҳбарининг ҳаракатлари қанчалик ноқонуний, бундай вазиятларда биз, ходимлар ўзимизни қандай тутишимиз керак? далее...»» |
08.01.2014
Олдиндан таътилга чиқиш даъвога сабаб бўлиши мумкин
Олдиндан меҳнат таътилига чиққан ходим меҳнат муносабатларини тугатмоқда. У билан ҳисоб-китоб чоғида мавжуд суммалар таътилнинг ишланмаган кунлари учун ходимга тўланган пул маблағларини қоплаш учун етарли эмаслиги аниқланди. Иш берувчи уни суд орқали ундириши мумкинми? далее...»» |
08.01.2014
Хоҳишнинг ўзи камлик қилади
Мен фирмада 6 йилдан бери меҳнат шартномаси бўйича ишлайман. Яқинда ходимлар бўйича менежер мен билан меҳнат шартномасини бекор қилиб, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузишмоқчи эканликларини айтди. Иш берувчи мазкур масалани бир тарафлама тартибда ҳал қилиш ҳуқуқига эгами деган савол туғилади. далее...»» |
08.01.2014
Агар таътилдан фойдаланилмаса
Ходим 1.07.2013 йилда муддатли меҳнат шартномасига кўра асосий ходимнинг болани парваришлаш таътили вақтига ишга қабул қилинди. Асосий ходим 25.12.2013 йилда ишга қайтганда меҳнат шартномаси бекор қилишда 24 иш куни ҳисобидан фойдаланилмаган таътил кунлари учун компенсация қандай ҳисобланади? далее...»» |
08.01.2014
Классификаторда қайд этилмаган
Ташкилотларда баъзан ҳамкорликка ихтиёрий, ҳақ олмайдиган асосда ёрдам кўрсатадиган, лекин кейин фаолият жараёнида иш тажрибасига эга бўладиган волонтёрлар жалб этилади. Мамлакатимизда бундай фаолият тури назарда тутилганми? далее...»» |
08.01.2014
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган
Корхонамиз ходимлари ишга меҳнат шартномаси бўйича номуайян муддатга қабул қилинади. Бироқ ишларимизнинг қурилишни тугаллаш муддатига боғланганлиги ва жорий йилда ишлар ҳажмининг ўтган йил билан таққослаганда 30%га камайганлиги туфайли савол туғилди: ходимларимиз билан меҳнат шартномаларини муддатли шартномаларга қайта тузиш мумкинми? Бу меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш деб ҳисобланмайдими? далее...»» |
08.01.2014
Муддатли хизматга йўл олган шахснинг ҳужжатларини қандай расмийлаштириш керак
Ташкилотимиз курьерини ҳақиқий ҳарбий хизматга чақиришди. Унинг ишдан бўшатилишини қандай расмийлаштириш керак? У Қуролли Кучларда бўлган даврида ушбу лавозим унинг учун сақлаб қўйиладими? далее...»» |
09.12.2013
Номуносиб ходимни ўринли тарзда ишдан бўшатиш
Ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига номувофиқ бўлса, у билан меҳнат шартномасини қандай қилиб тўғри бекор қилиш мумкин? далее...»» |
09.12.2013
Таътилда касал бўлдингизми? - раҳбариятга хабар қилинг
Ходимлар таътилга чиққанда касал бўлиб қоладиган вазиятлар оз эмас. Ходим бу тўғрида иш берувчини хабардор қилиши шартми ва мазкур вазиятда таътилни узайтириш ёки кўчириш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
26.11.2013
Огоҳлантиришдан кейин – прогул
Ходимлар штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида тилхат олиниб огоҳлантирилди. Эртаси куни уларнинг бири ишга чиқмади. Бир неча кун ўтиб кетди, ундан ҳеч қандай дарак йўқ. Биз прогул учун у билан меҳнат шартномасини бекор қила оламизми? далее...»» |
26.11.2013
Меҳнат дафтарчасининг ҳақиқийлигини текширинг
Амалиётда ишга кираётганда ходимлар «ГТ-I», «МВ-I», «АТ-IX» ва ҳоказо сериядаги, яъни собиқ Совет Иттифоқида фойдаланилган меҳнат дафтарчаларини тақдим этадиган ҳоллар учрайди. Бундай меҳнат дафтарчасида ишга қабул қилишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш ва унга ёзувларни қай тарзда қайд этиш керак? Умуман олганда, ишга жойлашишда эски меҳнат дафтарчаларидан фойдаланиш мумкинми ёки ЎзРнинг янги намунасини очиш лозимми? далее...»» |
26.11.2013
Ўсмир ишда ҳамкасб
Умумтаълим мактаблари ва коллежлар ўқувчиларини ишга қабул қилиш мумкинми? далее...»» |
26.11.2013
Талабани синаб кўриш мумкин
Яқинда чиққан Қонунга кўра ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга қабул қилишда, агар улар ўқишни битиргандан кейин 3 йил мобайнида биринчи марта ишга тушаётган бўлсалар, дастлабки синов белгиланмайди. Шу муносабат билан савол туғилади: ҳали таҳсил олаётган талабага синов муддатини белгилаш мумкинми? далее...»» |