Norma.uz

Агар ҳуқуқлар бузилса

Мен ишлаб чиқариш корхонасида ишлайман, иш стажим 30 йилдан кўп, пенсияга чиқишимга 2 йил қолди. Мени штат қисқариши муносабати билан ишдан бўшатишяпти. Менга бошқа иш ўринларини таклиф этишмаяпти. Корхонада бўш иш ўринлари бор, бироқ уларга фақат ёшларни олишяпти. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми?

Б.Сафаров.

Тошкент шаҳри.

 

– Иш берувчи штатни қисқар­тиришда қонун ҳужжа­тларининг талабларини қўпол бузган.

Меҳнат кодексининг (МК) 6-мод­дасига кўра барча фуқа­ро­лар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансуб­лиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жи­ҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қў­йилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.

Ходим штат қисқариши муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилаётган тақдирда (МК 100-мод­даси иккинчи қисмининг 1-банди) иш берувчи унга корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт (МК 92-моддасининг иккинчи қисми).

Барча фуқаролар ўзларининг меҳнатга доир қобилиятларини амалга оширишда тенг имконият­ларга эгалар. Чунончи, меҳнат шартномасини тузишда ва бундан кейин ҳам ходимнинг ёши эмас, балки ишчанлик хислатлари ҳисобга олиниши керак.

Шу муносабат билан МК қоидалари тенгликнинг конституциявий принципи (ЎзР Конс­титуциясининг 37-моддаси) ва ХМТнинг 111-«Меҳнат ва маш­ғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисида»ги конвенциясига (Женева, 25.06.1958 йил, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.1997 йилдаги 499-I-сон қарори билан ратификация қилинган) мувофиқ келади.

Агар сиз штатни қисқартириш чоғида ҳуқуқингиз бузилган деб ҳисобласангиз, меҳнат тўғри­сидаги қонунларнинг аниқ ва бир хил ижро этилиши устидан давлат назоратини олиб борадиган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки прокуратурага мурожаат қилишни тавсия этамиз (МКнинг 9-моддаси).

Текширув чоғида ушбу ҳуқуқ­бузарликлар аниқланганда иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилиб, сизнинг меҳнат ҳуқуқ­ларингиз тикланиши мумкин.

Шунингдек, МК 6-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, агар сиз меҳнат соҳасида камситишга учрадим деб ҳисобласангиз, судга бузилган ҳуқуқларни тиклаш, камситишни бартараф этиш, сизга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз. Бундай даъволар фу­қаролик ишлари бўйича туман судлари томонидан Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли қоидаларига риоя этган ҳолда кўрилиши керак.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2445 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика