Norma.uz

Мажбурият бўйича ва ҳуқуқ бўйича

 Мен бўлим бухгалтери бўлиб ишлайман. Етакчи бухгалтер таътилга чиқяпти, мен унинг ўрнида ишламоқчиман. Бўлимда менга қўшимча иш учун қўшимча ҳақ тўламасликларини айтишди. Улар ҳақлими?

И.Черкасов.

Навоий вилояти.

– Бўлим ходимлари ҳақли эмаслар.

Афсуски, ўз мурожаатингизда ташкилотингизнинг мулкчилик шаклини кўрсатмагансиз, ана шунда батафсилроқ жавоб берган бўлардик.

Иш берувчи ходимдан унинг иш кунидаги меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб этишга ҳақли эмас (Меҳнат кодексининг (МК) 177-моддаси). Бунинг учун фақат ходимнинг ёзма розилиги бўлиши керак. Мазкур талаб Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган) ҳам келтирилган.

Ходим томонидан меҳнат шартномасида келишилган ўзининг асосий иши билан биргаликда бошқа касб ва лавозим бўйича қўшимча иш бажарилиши ва ички тартиб-қоидалар билан белгиланган ўзининг асосий ишидан озод бўлмаган ҳолда, вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажариши бир неча касб ва лавозимда ишлаш деб эътироф этилади.

Бунда иш берувчи қўшимча иш муддати, мазмуни ва ҳажми­ни ходим билан келишиши ҳамда касбларни (лавозимларни) биргаликда олиб борганлиги учун қўшимча ҳақ белгилаши шарт. Бундай қўшимча ишни бажарганлик учун қўшимча ҳақ миқдори меҳнат шартномаси тарафлари (бюджет ташкилотларидан ташқари) ўртасидаги келишувга кўра белгиланади (МКнинг 160-моддаси). Бюджет ташкилотларидаги қўшимча ҳақ миқдори бирга олиб борилаётган лавозим ва касб лавозим маошининг 30%идан ортиқ бўлмаслиги керак.

Тарафларнинг келишувига асосан иш берувчи лавозимларни биргаликда олиб бориш тартибида мажбуриятларни юклаш тўғрисида буйруқ чиқаради. Мазкур ҳолда меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этилмайди.

Ходим сабабини кўрсатмасдан қўшимча ишни бажариш­дан муддатдан олдин бош тортишга, иш берувчи эса уни ба­жа­риш топшириғини муддатдан олдин бекор қилишга ҳақ­ли.

Иш берувчи юқорида айтилган талабларни бажармаган тақдирда ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиб Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, прокуратура ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1166 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика