Norma.uz

Иккига бўлинади

Давлат ташкилотида юрист вакансияси мавжуд. Раҳбарият ушбу лавозимга икки кишини ҳар бирига 0,5 ставкани расмийлаштириб ишга олмоқчи. Биз давлат муассасасидаги бир лавозимга икки ходимни ишга олиб, уларга 0,5 ставкада меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш ҳуқуқига эгамизми?

 

– Ҳа, сиз бир юрист лавозимига икки ходимни ишга қабул қилиб, уларга мутахассисларнинг мазкур тоифаси учун муассасангиз штат жадвалида назарда тутилган иш ҳақини 0,5 ставкада расмийлаштириш ҳуқуқига эгасиз. Меҳнат кодексининг (МК) 72-моддаси биринчи қисмига кўра, меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир. Мазкур модданинг маъносидан келиб чиқиб, ходим ва иш берувчи ходим эгаллайдиган лавозим, ҳақ тўлаш шартлари, иш вақти режими ва бошқаларни ўзлари белгилаш ҳуқуқига эгалар. Сиз ходимларнинг ҳар бири учун иш куни режимини белгилашингиз лозим. Агар, мисол учун, бир ходим учун у соат 9.00 дан 13.00 гача бўлса, бошқаси учун эса соат 14.00 дан 18.00 гача белгиланади. Умуман олганда, уларнинг ҳар бири учун иш соатларининг сони ҳафтасига 20 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас (МКнинг 115-моддаси). Бироқ шуни ёдда тутиш муҳимки, тўлиқсиз иш кунига эга бўлган ходимларга барча турдаги тўловлар, МКнинг 119-моддаси учинчи қисмига мувофиқ тўланиши, яъни ишланган вақтга мутаносиб бўлиши керак. Бунда бир лавозимга расмийлаштирилган икки ходимга тўловларнинг умумий суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ошмаслиги керак.

 

Тимур МУМИНОВ,
эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1749 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика