15.06.2015
Ҳомиладор аёлни синаманг
Иш берувчи ҳомиладор ходима билан меҳнат шартномасини унинг синов муддати даврида бекор қилишга ҳақлими? далее...»» |
15.06.2015
Ҳеч қандай эътирозларсиз
Мен ўз хоҳишим билан ишдан бўшамоқчиман. Бироқ директорнинг айтишича, аризамга аввал бўлим бошлиғи виза қўйиши керак экан, у эса таътилда. Нима қилишим мумкин? далее...»» |
27.05.2015
Талаба тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?
Ходимимиз ишни олий ўқув юртида ўқиш билан бирга олиб бориб, соат 14.00 дан 18.00 гача ишлайди. У ўқишдан кейин соат 14.00 дан 22.00 гача саккиз соатлик иш кунида ишлаш хоҳишини билдирди. Ташкилотимиз раҳбарияти унинг илтимосини қондириши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай меъёрий ҳужжатлар бунга асос бўлади? далее...»» |
27.05.2015
Хизмат сафарига эмас, балки вахтага
Иш сайёр тусга эга ва узоқ муддатли хизмат сафарлари (бир ойга ва ундан кўп) билан боғлиқ. Ходимларни хизмат сафари даврида 6 кунлик ёки 7 кунлик иш ҳафтасига қандай ички ҳужжатлар асосида ўтказиш мумкин? Оширилган иш ҳафтасига ўтказиш тўғрисида ДСИ ёки статистика органларини хабардор қилиш зарурми? далее...»» |
19.05.2015
Фақат мамлакатимизники
Ўзбекистон фуқаролигига эга шахсни биз Россия Федерацияси меҳнат дафтарчасига асосан ишга қабул қилишга ҳақлимизми? далее...»» |
19.05.2015
Хатолар устида ишлаш
Ишдан бўшатишнинг хато формулировкасини қандай қилиб тузатсам бўлади? далее...»» |
19.05.2015
Чет эллик учун меҳнат дафтарчаси
Корхонамизда чет эллик ходимлар ишлашади. Уларга ватанларида берилган меҳнат дафтарчаларини тўлдиришимиз мумкинми? далее...»» |
11.05.2015
Классификаторда назарда тутилмаган бўлса
Биз ходимни патент вакилининг ёрдамчиси қилиб ишга олдик, бироқ Классификаторда бундай лавозим йўқлиги боис, буйруқда: «Интеллектуал мулк ҳимояси бўйича кичик мутахассис – патент вакили ёрдамчиси лавозимига қабул қилинди», – деб кўрсатдик. Меҳнат дафтарчасида: «Интеллектуал мулк ҳимояси бўйича кичик мутахассис лавозимига қабул қилинди», – деб ёзиш мумкинми? далее...»» |
27.04.2015
Директорни таътилга чиқаринг
Кўп йиллардан бери ишлаб чиқаришда таътил олмасдан ишлайман. Ёшим ўтган сари чарчай бошладим. Қонун ҳужжатларида раҳбарларга меҳнат таътиллари беришнинг бирор-бир алоҳида тартиби назарда тутилганми? далее...»» |
27.04.2015
Таътилдан ишга чақириб олиш
Ишлаб чиқариш зарурати муносабати билан ходимни таътилдан чақириб олса бўладими? Ходимни таътилдан муддатдан аввал чақириш тўғрисидаги буйруқни бажаришдан бош тортганлиги учун жавобгарликка тортиш мумкинми? далее...»» |
27.04.2015
Таътил учун компенсация
Мени ишдан бўшатишди, бироқ таътилга чиқмаган эдим. Таътил учун менга компенсация тўланадими? далее...»» |
27.04.2015
Якшанба таътилда ҳисобланмайди
Таътил кунларини ҳисоблашда дам олиш кунлари ҳам ҳисобга олинадими? далее...»» |
27.04.2015
Ҳақ тўланмайдиган таътил – фақат хоҳиш бўйича
Бизни иш берувчининг ташаббуси билан маъмурий таътилга чиқаришяпти. Баъзилар иш ҳақи сақланмайдиган таътил олишга ариза беришди. Ариза ёзишга рози бўлмаган ходимлар нима қилишлари керак? далее...»» |
21.04.2015
Фақат ходим розилиги билан
Корхонанинг янги жойга кўчирилиши муносабати билан ходимларга ўз хоҳишлари бўйича ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзиш таклиф қилинди. Ариза ёзишдан бош тортишдан маъно борми? далее...»» |
21.04.2015
Меҳнат дафтарчасида қайд этилмайдиган ёзувлар
Биз акциядорлик жамиятимизда кўп йиллардан буён ҳалол меҳнат қилиб келаётган ходимимизга миннатдорчилик билдириб, ёрлиқ топширишни, уни мукофотлаш ва бу ҳақдаги ёзувни унинг меҳнат дафтарчасига қайд этишни мўлжаллаяпмиз. Буни қандай қилиб амалга оширса бўлади? далее...»» |
13.04.2015
ЭКИҲ ва ижтимоий тусдаги тўловлар
Корхонамизда баъзи ходимларга энг кам иш ҳақи ҳисоблаб ёзилади. Биз унинг миқдорида барча ходимларимиз оладиган овқатланиш ва йўлкирага қўшимча тўловларни ҳисобга ола оламизми? далее...»» |
13.04.2015
Бандлик марказининг йўлланмаси бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларини банд қилиш тўғрисидаги қарорини бажармаган ташкилотлар учун қандай жавобгарлик белгиланган? далее...»» |
13.04.2015
Таътиллар кимнинг хоҳишига кўра қисмларга бўлиниши мумкин?
Ходим иш йили давомида таътилларни 4 марта 3 кунлик ва 1 марта 12 кунлик қисмга бўлиб олиши мумкин-мумкин эмаслиги тўғрисида. далее...»» |
13.04.2015
Тунда ишлашми? – мумкин эмас
Мен енгил саноат корхонасида тикувчи-мотористка бўлиб ишлайман. Йил бошида турмушга чиқдим, ҳозир ҳомиладорман. Ҳомиладорлигимнинг кечиши оғир ўтяпти, корхонадаги иш эса сменали. Бўлажак она тунги сменада ишлаши шартми? далее...»» |
07.04.2015
Бошлиққа ҳам жилов бор
Янги бошлиқ беш нафар ходимга, улар орасида отам ҳам бор, ўз хоҳишлари билан ишдан бўшашни таклиф қиляпти. Бундан бош тортадиган бўлсалар, ўзининг ташаббуси билан ишдан бўшатишини айтиб пўписа қиляпти. далее...»» |