Norma.uz

Бир марталик ишлар ва меҳнат стажи

Ташкилот ходим билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган ва унинг даромадларидан даромад солиғи, суғурта бадаллари – 7% ушлаб қолади, шунингдек МҲТФнинг 25%и миқдорида ЯИТ тўлайди. Бошқа жойларда ишламайдиган ходим, кейинчалик ушбу меҳнат стажини пенсияни ҳисоблашда ҳисобга олишлари учун, ўзининг меҳнат дафтарчасига иш тўғрисидаги ёзувни киритиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.

Ташкилот фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлаётган жисмоний шахснинг меҳнат дафтарчасига ёзув киритиши мумкинми?

О.Умарова.

 

Мумкин эмас.

Гап шундаки, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича бир марталик бажарадиган (хизматлар кўрсатадиган) фуқаролар ёлланиб ишловчилар ҳисобланмайдилар. Уларнинг буюртмачи билан муносабатлари меҳнат қонунчилиги билан эмас, балки фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади. Улар меҳнат қонунчилиги томонидан кафолатланган ҳуқуқларга эга эмаслар. Йўриқноманинг 6.3-банди иккинчи хатбошисига кўра эса корхона фақат тузилган меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинган ходимларга белгиланган тартибда меҳнат дафтарчаси бериши шарт. Шу сабабли фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича бир марталик ишларни бажарадиган (хизматлар кўрсатадиган) шахсларга меҳнат дафтарчалари юритилмайди. Ушбу даврни меҳнат стажига ҳисобга олиш учун ходимга иш берувчидан қуйидагилар акс эттириладиган, тегишли тарзда тасдиқланган маълумотнома олишини тавсия қиламиз:

 ҳар бир ойдаги иш кунлари сони;

 бунда олинган даромад;

 ундан ушлаб қолинган ЖШДС ва суғурта бадаллари, ШЖБПҲга ажратмалар.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1734 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика