Norma.uz
Кадрлар бўлими
01.03.2016 Ўқиган йилларимни меҳнат дафтарчасига ёзишсин

Институтни битиргандан кейин ташкилотда ишлай бошладим, бу ерда менга меҳнат дафтарчасини расмийлаштиришди. Биринчи ёзув билан бунгача меҳнат стажим йўқлиги кўрсатилди. Олий ўқув юртидаги ўқиш йилларим унда қайд этилмаган. Ҳозирда вақтинча ишсизман ва иш қидиряпман. Агар меҳнат дафтарчасида олий ўқув юртида ўқиган йилларим ҳақида ёзув бўлмаса, у стажга киритиладими? Агар киритилмаса, уни қандай қилиб қўшишим ёки меҳнат стажига эга эмаслигим тўғрисидаги ёзувни тузатишим мумкин? Буни ким қилиши керак – биринчи иш берувчими, кейингисими ёки бошқа бирортасими?


далее...»»
01.03.2016 Иш жойини ўзгартириш – бошқа ишга ўтказиш эмас
Бизнинг МЧЖ сартарошлик ва бошқа маиший хизматларни кўрсатади. Асосий салондан ташқари, шаҳар доирасида жойлашган яна 4 салон бор, улар жамиятнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этади. Биз И.Муҳамедовани 3 ой синов муддати билан сартарошлик ишига қабул қилдик. Унинг иш жойи буйруқ билан синов муддати даврида 2-салон деб белгиланди. Буйруқ билан у таништирилди. Синов муддати тугагач, 2-салон мудири И.Муҳамедовага иш берувчи уни ишлаш учун 5-салонга юбораётганини маълум қилди, бунда унинг меҳнат вазифалари ва иш ҳақи сақланиши тўғрисида огоҳлантирди. И.Муҳамедова мазкур қарорга рози бўлмади. Мен МЧЖда кадрлар ишини юритаман. Мазкур ҳолда иш берувчининг ҳаракатлари тўғрилиги хусусида фикрингизни билмоқчи эдим.
далее...»»
23.02.2016 Иккита иш ҳақи учун бир яримта ставкада
Икки ташкилотда бир ярим ставкада бош бухгалтер бўлиб ишлаш ва иккала ташкилотда штат жадвалида назарда тутилган тўлиқ иш ҳақини олиш мумкинми? Мен иккала ташкилотда бухгалтерия ҳисоби билан боғлиқ барча ишни тўлиқ бажараман. Улар битта бинода жойлашган, фақат турли қаватларда. Иккала ташкилот давлатга қарашли, хўжалик ҳисобида ва ўзини ўзи қоплайди. Мен ўриндошлик бўйича ишлайдиган иккинчи ташкилотда жуда яхши фойда олишади.
далее...»»
23.02.2016 Якшанбада ишлаш учун буйруқ керак
Корхона ходимни бошқа вилоятга бир неча ҳафтага хизмат сафарига юборди. Қайтгач, ходим у юборилган корхонадан тақдим этган, раҳбарнинг имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланган маълумотномада кўрсатилган дам олиш кунларида ишлаганлиги қайд этилган эди. Бундай маълумотнома ходимни дам олиш кунида ишлаган деб топиш ва унга оширилган иш ҳақи тўлаш ёки Меҳнат кодексига мувофиқ дам олиш кунлари бериш учун етарлича асос ҳисобланадими?
далее...»»
23.02.2016 Уч ой иш ҳақи олмасдан
Ишда нохуш вазиятга тушиб қолдим. Мен мулкдорлар синфини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича консалтинг марказида ва ўриндошлик бўйича «Олди-сотди» фирмасида бош бухгалтер бўлиб ишлайман. Иккала фирма ходимлари 3 ойдан бери иш ҳақи олмайдилар. Менинг ўзимдан иш берувчилар тахминан 3 млн сўм қарздорлар. Ушбу вазиятда ходимлар нима қилишлари керак?
далее...»»
17.02.2016 Ишдан бўшаш қоидаларига риоя қилинг
Слесарь Р.Раҳимов мўлжалланган муддатдан 2 ҳафта олдин меҳнат шартномасини ўз хоҳиши билан бекор қилиши тўғрисида ариза берди. Бироқ ариза берган кундан кейинги кундан бошлаб ишга келмай қўйди. КБ инспектори қўшнилар орқали унга ишга чиқмаслик сабабларини асослаши зарурлиги тўғрисида хат юборди. Раҳимов яна оғзаки равишда, қўшнилар орқали, огоҳлантиришнинг 2 ҳафтасидан янги иш жойини қидириш учун фойдаланаётганини маълум қилди. Ходимнинг ушбу ҳаракатлари тўғрими? Прогул учун уни ишдан бўшатиш мумкинми?
далее...»»
17.02.2016 Ишдан бўшаш – ишга жойлашиш – ўриндош бўлиш

Мен кичик корхонада ишлайман. Бироқ, ишдан бўшамасдан туриб унда ўриндош бўлиб ишлашни ва бошқа фирмадаги доимий иш жойига ўтишни хоҳлайман. Бироқ юрист бундай қилиб бўлмайди деяпти, чунки аввал корхонамиздан ишдан бўшашим, бошқа корхонада доимий иш жойига ўрнашишим, шундан кейингина корхонамизга ўриндошлик ишига жойлашишим керак экан. У тўғри айтдими?


далее...»»
17.02.2016 Ишлаб бериш эмас, балки огоҳлантириш
Қарийб 6 йилдан бери мебель ишлаб чиқарувчи фирмада ишлайман, маъмурият ваъда қилган мансабим ўсиши ва иш ҳақимнинг кўпайишига умид қилган эдим. Бироқ на мансабга эга бўлдим, на моддий рағбатга. Бироқ хом ашёнинг браклиги ва эски ускуналар туфайли қайта ишлашдан бошим чиқмайди, бунинг устига меҳнат жамоасидаги муҳит ҳам, юмшоқ қилиб айтганда, кўнгилга ёқадиган эмас. Тезроқ бошқа, ҳамма жиҳатдан олганда манфаатли бўлган жойга ўтмоқчиман. Қандай қилиб ишлаб бермасдан ўз хоҳишим билан ишдан бўшай оламан?
далее...»»
11.02.2016 Вақтга қараб ҳақ тўланади
Мен акциядорлик жамиятида иқтисодчи бўлиб ишлайман. Маъмуриятдан менга қисқартирилган иш куни белгилашни сўрадим, чунки 12 яшар ногирон боламни тарбиялаяпман. Аризамни кўриб чиқиб, менга тўлиқсиз иш вақтини белгилашларини, бироқ иш ҳақи ва таътилни, тегишинча, камайтиришларини айтишди. Бу қанчалик тўғри?
далее...»»
11.02.2016 Бемор ишдан бўшатилди, бюллетенга ҳақ тўланди
МЧЖ А.Расулов билан 12.01.2015 йилдан 31.12.2015 йилга қадар муддатли меҳнат шартномаси тузди. Унинг муддати тугаётганда – 26 декабрда у касал бўлиб қолди. Касаллик варақаси ҳали ёпилганига қарамай, А.Расулов билан меҳнат муносабатлари 31.12.2015 йилдан МКнинг 105-моддасига биноан бекор қилинди. Мазкур ишдан бўшатиш қонуний ҳисобланадими?
далее...»»
11.02.2016 Таътилга шанбани киритинг
Мен 12 октябрдан 30 октябргача таътилда бўлдим. Менга таътил варақасида ишга чиқиш куни деб 31 октябрь белгиланган, яъни шанбада ишга чиқаман, ҳолбуки биз ҳафтада беш кун ишлаймиз. Бироқ кадрлар бўлими мудири оғзаки равишда душанбада ишга чиқишимни айтди. Таътил вақтида операция қилинганим боис 26 октябрдан 4 ноябргача касаллик варақам бор. Бироқ 5 ноябрдан мени ишга чақириб олишди ва келгусида менга ишланмайдиган 3 кун (отгул) берилиши тўғрисида буйруқ чиқаришди. Агар таътил жумада тугаса, ҳафтада 5 кун иш режимига эга бўлган корхонада шанбада ишга чиқиш белгиланиши тўғрими? Мен неча кун отгул олишим керак – 3 кунми ёки 5 кун?
далее...»»
11.02.2016 Хизмат сафарида касал бўлди
Хизмат сафарида юрган ходим касал бўлиб қолди. Унга ким касаллик варақаси бериши керак? Унга ушбу ҳолда суткалик пуллар тўланадими?
далее...»»
11.02.2016 Меҳнатга лаёқатсиз ва касаллик варақасисиз

Ходима бир ҳафтага иш ҳақи сақланмайдиган таътил олди. Ишга чиққанда эса меҳнатга лаёқатсизлик варағини олиб келди. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил вақтида касал бўлиб қолган ходимга касаллик варақаси учун ҳақ тўланадими?


далее...»»
05.01.2016 Огоҳлантирилди, лекин ишдан бўшатилмади
Амал қилиш муддати тугаши муносабати билан мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантирувчи хат ўз кучини йўқотадими? Иш излаш учун ҳафтада бир кун берилмаслиги ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими? Икки маротаба огоҳлантирувчи хат берган ва уларга кўра ҳеч қандай қарор қабул қилмаган иш берувчининг ҳаракатлари тўғрими?
далее...»»
05.01.2016 Пешиндан тунгача ишлаш
Биз олий ўқув юрти бакалавриатини тугатган ёш мутахассисни ишга қабул қиляпмиз. У ҳозир ўқишни магистратурада давом эттираётганлиги сабабли унга тўлиқсиз иш куни ва ярим ставкада маош тайинланди. Бироқ талаба оилавий ҳолатига кўра ишдан ташқари вақтда кўпроқ ишлаш ва бутун иш ҳақини олишни хоҳлаяпти. Маъмурият унинг хоҳишини инобатга олди ва 6 кундан иборат 40 соатлик иш ҳафтасини белгилади. Табелда 7, 7, 7, 7, 7, 5 соат кўрсатилади, меҳнат шартномасида эса соат 14.00 дан 21.00 гача, шанбада – соат 14.00 дан 19.00 гача иш вақти назарда тутилади. Бизнинг ҳаракатларимиз қанчалик тўғри? Ходим қандай ариза ёзиши керак? Буйруқда қандай ҳужжатга асосланиш лозим?
далее...»»
22.12.2015 Жадвалга асосан дам олиш
Ташкилот раҳбарияти таътиллар жадвалини тузаётганда ҳар бир ходимнинг хоҳишини ҳисобга олиши шартми? Таътиллар жадвалида ходимнинг таътилга чиқиши аниқ санасини белгилаш керакми ёки календарь ойни кўрсатиш билан чекланиш мумкинми?
далее...»»
22.12.2015 Кўрикдан ўтказиш шарт
Меҳнат шартномасида иш берувчи ходимнинг тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этиши шартлиги назарда тутилган. Унга ким ҳақ тўлаши керак: ходимми ёки корхона? Р.Абдусаломова, кадрлар бўйича инспектор. * * * Ишга жойлашаётганимда корхона тиббий кўрикдан ўтишим ҳақини тўлади. Иш ҳақи олаётганимда мендан унинг қиймати розилигимсиз ушлаб қолинганлигини билдим. Бухгалтернинг ушбу ҳаракатлари қанчалик қонуний? С.Зимарева, бичувчи-тикувчи.
далее...»»
15.12.2015 Тузатиш киритиш ҳеч қачон кеч бўлмайди
Янги иш жойига ўтаётганимда меҳнат дафтарчасидаги ёзувларнинг бирида буйруқда кўрсатилганидан фарқли буйруқ рақами ва ишга қабул қилиш санаси кўрсатилганлигини билиб қолдим. Меҳнат дафтарчасига ёзувлар киритилган ва ходимлар ишдан бўшатилганидан кейин бир неча йил ўтгач буйруқ рақами ва ишга қабул қилиш санасини ўзгартириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, буни қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат тартибга солади?
далее...»»
15.12.2015 Лотинча шрифтда қайд этамиз
Меҳнат дафтарчаларидаги барча ёзувлар кириллчада қайд этилади. Бироқ ҳозирги вақтда барча ходимлар паспортларини биометрик паспортларга алмаштирганлар, унда уларнинг фамилиялари лотинча шрифтда ёзилган. Шу муносабат билан меҳнат дафтарчаларига бирор-бир ўзгартиришлар киритиш ва уларда кириллчада ёзилган фамилияларни лотинчага алмаштириш керакми?
далее...»»
15.12.2015 Хатони тузатишда хато қилманг
Меҳнат дафтарчасини тўлдираётганда бехосдан хато қилдим ва «Автоюкортгич ҳайдовчиси этиб ишга қабул қилинди» ўрнига «Автомобиль ҳайдовчиси этиб ишга қабул қилинди» деб ёзиб юбордим. Ходим тузатиш киритишимни талаб қиляпти. Танишим хато ёзув устига чизиб, ёнига тўғрисини ёзишни, пастда эса «Тузатилганига ишонилсин» деб ёзишни маслаҳат берди. Бироқ мен бунга кўнмадим ва сизга мурожаат қилишга қарор қилдим. Қандай қилсам тўғри бўлади?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика