Norma.uz

Омбор мудири – директор бўла оладими?

 

Биздаги вазиятни ҳал этиб берсангиз. Директоримиз таътилга чиқаётиб, ўз вазифаларини омбор мудирига юкламоқчи. Гап шундаки, директор ўринбосари ҳақ тўламайдиган таътилга чиққан. Бизда бош муҳандис йўқ. Бироқ омбор мудири ҳам ўриндошлик бўйича ишлайди. Директор вазифаларини бажаришни ўриндош зиммасига юкласа бўладими?

Э.Бурҳонова.

 

– Ҳа, бўлади.

Бироқ бунинг учун ўриндош ходим ва корхона муассисининг розилиги керак.

Қоидага кўра корхона раҳбарининг фаолияти корхона устави билан тартибга солинади. Унинг вазифаларини бажаришни меҳнат шартномаси бўйича ўриндошлик шартларида ишлаётган ходимнинг зиммасига юклаш корхона мол-мулки директори ёки у ваколат берган орган ёхуд корхона кенгашининг (бошқаруви), шунингдек корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган бошқа органнинг ҳуқуқи ҳисобланади (МКнинг 82-моддаси 2-қисми). Бундай рухсат беришнинг ҳужжатли тасдиғи бўлиб муассислар умумий йиғилишининг асосий ходим – директорнинг меҳнат таътилидан ишга чиқишигача директор вазифасини бажариш учун унинг лавозимига ўриндош омбор мудирини вақтинча ўтказишга розилик бериш тўғрисидаги баённомаси ҳисобланади. Ходимнинг розилиги ва муассислар баённомаси асосида корхона директори ўзининг йўқ бўлиши вақтига ўриндош омбор мудирини ўриндошлик бўйича директор вазифасини бажариш учун унинг лавозимига ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариши керак. Буйруқда унинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ҳам акс этиши лозим.

Директор вазифасини бажарувчига МКнинг 93-моддаси ва Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган) 11-бандига мувофиқ ўриндошликни ҳисобга олган ҳолда у вақтинча ўтказилган лавозим бўйича иш ҳақи тўланади.

Ўтказиш муддати тугагач – директор меҳнат таътилидан қайтгач ходимга унинг ўриндошлик бўйича омбор мудири лавозимидаги аввалги иши тақдим этилади (МКнинг 93-моддаси 2-қисми). Ушбу амаллар ҳам директор буйруғи билан расмийлаштирилади.

 

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2171 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика