Norma.uz

Юристнинг разряди қандай?

 

Юрист штати учун қайси разряд белгиланишини айтиб берсангиз.

Жавоҳир Муқимов,

талаба.

 

 – Саволингизда мулкчиликнинг қайси шаклидаги муассаса учун юрист разряди белгиланишини кўрсатмаганлигингизни эътиборга олиб, қуйидагиларни билдирамиз.

Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида»ги Қарорига (7.02.2013 йилдаги 33-сон) мувофиқ айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари тасдиқланган ва 2013 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилган. Ушбу лавозим разрядлари қуйидаги жадвалда* келтирилган:

 

Т/р

 

Мутахассислар ва хизматчиларнинг лавозимлари номи

 

ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди

 

1.

 

Бухгалтер, иқтисодчи, юрисконсульт (юрист)

 

6

 

2.

 

2-тоифали бухгалтер, 2-тоифали иқтисодчи

 

7

 

3.

 

1-тоифали бухгалтер, 1-тоифали иқтисодчи, катта юрисконсульт (юрист)

 

8

 

4.

 

Етакчи бухгалтер, етакчи иқтисодчи, етакчи юрисконсульт (юрист)

 

9

 

 

Бюджет ташкилотлари раҳбарларига бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га ушбу лавозимларда ишлашнинг узлуксиз стажидан, шунингдек юкланган функционал вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишидан келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 10 фоизигача миқдорида устама белгилаш ҳуқуқи берилган (Қарорнинг 1 ва 2-бандлари).

 

*Ушбу лавозим разрядлари улар учун тариф разрядлари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукуматининг бошқа қарорлари ёки уларни бажариш юзасидан Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор идоранинг қабул қилинган қўшма қарорлари билан белгиланган мутахассисларгабухгалтерлар, иқтисодчилар, юрисконсультлар (юристлар)га татбиқ этилмайди.

 

Жавобни «Norma Online» эксперти 
Абдусалом Рисқуллаев тайёрлади.

Прочитано: 3029 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика